язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президенти/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2012 й. 182-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2012 й.

N 182



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлашни такомиллаштириш, бинолар мажмуини мукаммал реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Академия билан биргаликда "Давлат бошқаруви" ва "Жамият бошқаруви" магистратуралари мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


3. Академия 2012/2013 ўқув йили бошлангунига қадар:

ҳужжатларни қабул қилишни, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида республиканинг, шунингдек хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини, илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишни;

давлат ва жамият бошқаруви масалалари бўйича мамлакатимиз ва хорижнинг ўқув-илмий ва методик адабиётлари асосида ахборот-ресурс база ташкил этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таълим жараёнини ташкил этиш учун Академияни "Электрон таълим" миллий тармоғига ва электрон ахборот-таълим ресурсларига улашда Академияга техник ёрдам кўрсатсин.


5. Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилиш доирасида:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи;

"Тошгипрошаҳар" ОАЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Улкан қурилиш сервис" МЧЖ - бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


6. Буюртмачи ва бош пудрат ташкилоти 2012-2013 йилларда босқичма-босқич асосида Академия биноларини мукаммал реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларининг:

I босқич - 14 қаватли бино бўйича, ишларни 2013 йилнинг апрелида тугаллаган ҳолда;

II босқич - 2 ва 3 қаватли бинолар бўйича, ишларни 2013 йилнинг декабрида тугаллаган ҳолда, сифатли бажарилишини таъминласинлар.


7. Академия, буюртмачи ва бош пудрат ташкилоти қурилиш-монтаж ишларининг икки босқичга бўлинишини ҳисобга олган ҳолда, 2012 йил 15 июлгача 2012-2013 йилларда Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилиш бўйича дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилишини, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши эксперт кузатиб борилишини ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати доимий назорат қилинишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:

2012 йил учун капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга ва Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга жорий йилда зарур маблағлар ажратсинлар;

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишни тугаллашга капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини назарда тутсинлар;

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети параметрларида Академиянинг ўқув аудиториялари, кафедралари, ахборот-ресурс марказини замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари, мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш, мамлакатимиз ва хорижнинг ўқув, илмий ва методик адабиётлари билан таъминлаш учун "Таълим" соҳаси бўйича маблағлар доирасида зарур маблағларни назарда тутсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Ўзметкомбинат" ОАЖ бош лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Академиянинг бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилиш учун бошқариладиган нархлар бўйича цемент ва металл прокати белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.


11. Академияни мукаммал реконструкция қилиш ва кейинчалик жиҳозлаш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Академия ва бош пудрат ташкилоти томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, анжомлар ва моддий-техника ресурслари 2014 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 22 июндаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академиясининг фаолиятини ташкил

этиш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлашни

такомиллаштириш,  бинолар  мажмуини  мукаммал

реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар

     

     

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


1. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ЎҚУВ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ

1.1.

Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда "Давлат бошқаруви" ва "Жамият бошқаруви" магистратуралари мутахассисликларининг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2012 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Академия, "Ўзстандарт" агентлиги, Давлат тест маркази


1.2.

Давлат таълим стандартлари асосида "Давлат бошқаруви" ва "Жамият бошқаруви" магистратуралари мутахассисликларининг ўқув режалари, ўқув жараёни жадваллари ишлаб чиқилишини ташкил этиш.


2012 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Академия, Давлат тест маркази


1.3.

Давлат ва жамият бошқарувини ташкил этишда илғор мамлакатимиз ва хориж тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида "Давлат бошқаруви" ва "Жамият бошқаруви" магистратуралари мутахассисликлари фанларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2012/2013 ўқув йили бошлангунгача


Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1.4.

Ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини қўллаш асосида ўқув-методик, илмий-тадқиқот жараёнини ташкил этиш бўйича норматив, методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2012/2013 ўқув йили бошлангунгача

Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1.5.

Давлат ва жамият бошқаруви соҳасида республиканинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда Академия кафедраларининг педагогик таркибини шакллантириш.


2012 йил 15 июнь

Академия

1.6.

Тайёрлаш мутахассисликлари фанлари бўйича уларнинг мазмунига илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини назарда тутадиган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-методик мажмуалар, шу жумладан, электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-методик мажмуалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш.


2012-2013 йиллар

Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. БИНОЛАР МАЖМУИНИ МУКАММАЛ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ЎЗГА ШАҲАРЛИК ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ЯШАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

2.1.

Қуйидагиларни:

М1:500 масштабида участканинг топографик тасвирини;

участканинг муҳандислик-геология маълумотларини;

1-архитектура-режалаштириш топшириғи, 2-архитектура-режалаштириш топшириғини;

қурилиш конструкциялари, муҳандислик асбоб-ускуналари ва коммуникациялар техник инструментал текширилишига топшириқни;

техник (дастурий) топшириқни, шу жумладан, штат жадвали ва ўқув режасини лойиҳалаштириш учун бирламчи маълумотларни бериш.


2012 йил июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


2.2.

Қурилиш конструкциялари, муҳандислик асбоб-ускуналари ва коммуникацияларни техник инструментал текшириш.


30 кун

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" ОАЖ


2.3.

Келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва лойиҳалашга топшириқ бериш.


2012 йил июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


2.4.

Келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва топшириқ бериш.


2012 йил июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


2.5.

Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишга дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.


2012 йил июнь

"Тошгипрошаҳар" ОАЖ


2.6.

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ваколатли органларда ("Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги) белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.


2012 йил 10 июль

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


2.7.

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун ваколатли экспертиза органларининг хулосаларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексига киритиш.

2012 йил 10 июль

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


2.8.

Белгиланган тартибда тасдиқлаш учун дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлаш.


2012 йил 13 июль

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси

2.9.

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш.

2012 йил 15 июль

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси, Академия

2.10.

Академия билан келишилган лойиҳа ечимлари ва локал сметаларни босқичма-босқич бериш жадвали асосида иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


I босқич - 2012 йил 15 июль;

II босқич - 2012 йил октябрь


"Тошгипрошаҳар" ОАЖ


2.11.

Лойиҳа ечимлари ва локал сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалига мувофиқ эксперт кузатиб бориш ҳажми ажратиб кўрсатилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


I босқич - 2012 йил 20 июль;

II босқич - 2012 йил ноябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, "Тошгипрошаҳар" ОАЖ


2.12.

Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишга манзилли рўйхатни тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2012 йил 25 июль

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


2.13.

Академия биноларини мукаммал реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш.


I босқич - 2013 йил апрель;

II босқич - 2013 йил декабрь


Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, бош пудрат ташкилоти

2.14.

Академия бинолари мажмуи мукаммал реконструкция қилиниши устидан белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга ошириш.


мукаммал реконструкция қилиш ишларини бажаришнинг бутун даври


"Тошгипрошаҳар" ОАЖ


2.15.

Бажарилган ишлар сифати устидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш.


мукаммал реконструкция қилиш ишларини бажаришнинг бутун даври


"Давархитектқурилиш" қўмитаси

2.16.

Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратиш.


2012 йил июнь

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


2.17.

Академиянинг ўзга шаҳарлик тингловчилари яшаши учун жойни аниқлаш бўйича таклифлар киритиш.


2012 йил июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Академия, Давлат мулки қўмитаси


2.18.

Газ тақсимлаш пункти қуриш билан биргаликда ўртача босимли газ қувурлари ётқизиш.


2012-2013 йиллар

"Ўзтрансгаз" АК, "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, Иқтисодиёт вазирлиги, Академия


2.19.

Автоном газ-электр буғ қозони станцияси қуриш.


2012-2013 йиллар

Академия, Иқтисодиёт вазирлиги


2.20.

Электр таъминотининг узлуксиз тизимини қуриш (Автоном дизель генератор ва UPS).


2012-2013 йиллар

Академия

2.21.

Мини-футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек теннис учун Академиянинг янги кўп функцияли очиқ спорт мажмуини қуриш.


2012-2013 йиллар

Академия


2.22.

Академия ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.



Академия, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


3. АКАДЕМИЯНИНГ ЎҚУВ АУДИТОРИЯЛАРИ, КАФЕДРАЛАРИ,

АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИНИ АСБОБ-УСКУНАЛАР, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ,

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

3.1.

Илғор ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялардан, видеоконференциялардан фойдаланган ҳолда лекциялар ва амалий машғулотларни ўтказиш учун ўқув аудиторияларини замонавий техник воситалар ва мебеллар билан жиҳозлашга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2012 йил июнь

Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги. Молия вазирлиги


3.2.


Академиянинг кафедралари, факультетлари, ректорати, ахборот-ресурс марказини замонавий ахборот-коммуникация ва телекоммуникация воситалари ва технологиялари билан жиҳозлашга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2012 йил июнь

Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги


3.3.

Академиянинг ўқув аудиториялари, кафедралари, ахборот ресурс марказини замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари, мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш, мамлакатимиз ва хорижнинг ўқув, илмий ва методик адабиётлари билан таъминлаш учун зарур маблағларни 2013 йилги Давлат бюджети параметрларига киритиш.


2013 йил январь

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Академия


3.4.

Ахборот тармоқларига кенг полосали киришни таъминлаш ва малака ошириш курсларини масофадан туриб ўқитиш учун Академияни оптик толали линия бўйича Интернетнинг ахборот тармоқларига ва ZiyoNet га улаш.


2012 йил сентябрь

Академия, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


3.5.

Тингловчиларнинг мустақил ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Академиянинг бутун ҳудуди, шу жумладан, тингловчилар яшайдиган жой бўйича Академиянинг ахборот тармоғидан хавфсиз фойдаланишнинг симсиз технологияларини жорий этиш.


2012-2013 йиллар

Академия, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


3.6.

Магистратурада ўқитиш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур замонавий ўқув, ўқув-методик, илмий-техник адабиётлар ва мультимедиа маҳсулотлари сотиб олган, шунингдек даврий матбуотнинг халқаро электрон ресурсларидан фойдаланишни таъминлаган ҳолда Академия ахборот-ресурс марказининг зарур фондини шакллантириш.


2012-2013 йиллар

Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


3.7.

Босишнинг замонавий рақамли технологияларини жорий этган ҳолда Академия нашриёти асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича таклифлар киритиш.


2012-2013 йиллар

Академия, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги


3.8.

Ўқув-тарбия ишларининг замонавий усулларини кенг жорий этиш учун электрон ўқув материаллари ва махсус вазифали материалларни ишлаб чиқиш учун Академия ҳузурида мультимедиа студияси ташкил этиш.


2012-2013 йиллар

Академия, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги


3.9.

Тасдиқланган лимит доирасида Академияни белгиланган тартибда автотранспорт воситалари билан таъминлаш.


2012 йил

Академия, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 292-модда