язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2012 й. 185-сон "Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2012 й.

N 185



РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ

МОСЛАШУВИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ижтимоий ночор гуруҳларга кирадиган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ҳамда ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш бўйича фаолиятини янада ривожлантириш ва кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимлари чекланган сони 133 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 50 нафар этиб белгилансин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

Марказ тузилмасида штатдаги ходимлари сони 4 нафардан иборат бўлган алоҳида иқтидорли болаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иқтидорли ва талантли болаларга психологик-педагогик ёрдам кўрсатишни таъминлаш бўлимини ташкил этиш;

Ахборот-консалтинг хизмати ходимлари сонини психологлар, врачлар, ижтимоий ва бошқа ходимлар қўшимча лавозимларини киритган ҳолда 56 нафаргача кўпайтириш;

жисмоний имкониятлари чекланган болаларни реабилитация қилиш учун даволаш-жисмоний тарбия залига эга бўлган махсус ҳавзадан фойдаланишни бошлаш муддатлари билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг қўшимча сонини жорий этиш.


2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:

Марказни замонавий фикрлайдиган, юқори малакага, касбий маҳоратга эга бўлган ва масъулиятни чуқур ҳис қиладиган, болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли тажрибаси бўлган ходимлар билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, янгидан жорий этилган лавозимларни ва ходимларнинг алоҳида тоифаларини қўшимча моддий рағбатлантиришни, шунингдек бошқарув ходимлари учун амалдаги устама ҳақларнинг сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларни икки ҳафта муддатда қайта тасдиқласин.


3. Марказ ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси:

икки ҳафта муддатда Марказнинг аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимлари рўйхатини аниқласин, аттестацияни ўтказиш жадвалини тасдиқласин ҳамда ходимларни ўтказиладиган аттестация тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда хабардор қилсин;

икки ой муддатда аттестациянинг юқори талабчанлик, қатъиятлилик ва Марказ ходимларини холисона баҳолаш вазиятида ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

жорий йилда Марказ ходимлари сонининг кўпайганлиги билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун зарур бюджет маблағлари ажратсин, 2013 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу харажатларни қоплашга маблағларни назарда тутсин;

Марказга 5 та автотранспорт воситаси, шу жумладан, 3 та енгил транспорт воситаси сақлаш учун лимитлар ажратсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида 2012 йилда Марказнинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар томонидан 1407,0 млн. сўм миқдорида қўшимча равишда ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Қуйидагилар:

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган Фарғона шаҳри, Обод кўчаси, 3-уйда жойлашган бинони унга Марказнинг Фарғона минтақавий филиалини жойлаштириш учун Фарғона шаҳри ҳокимлиги балансидан Марказ балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи;

4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларнинг улар томонидан Марказнинг Фарғона минтақавий филиали учун бинони мукаммал реконструкция қилиш мақсади учун ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.


7. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Фарғона шаҳри ҳокимлиги ва Марказ билан биргаликда ушбу қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бинони балансдан балансга бериш - қабул қилиб олишни амалга оширсин, бинонинг сақланишини ва ундан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласин;

Марказнинг Фарғона минтақавий филиали биносини мукаммал реконструкция қилишга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва бинонинг 2012 йил 1 сентябрда фойдаланишга топширилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказнинг Ахборот-консалтинг хизмати учун тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензия берсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



*) 2-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 июндаги

185-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий

мослашуви марказининг

ТУЗИЛМАСИ








Марказ директори

1


































































Менежер

1

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

1



Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

1




















Бухгалтерия

3



















Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими

4



"Bola va Zamon" журнали таҳририяти

6















Юридик маслаҳатчи

1
































Хўжалик таъминоти бўлими

37




Кадрлар бўйича етакчи инспектор

1

Ота-оналари қаровисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими

4







































Ахборот-консалтинг хизмати

56



















Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими

5








































Марказнинг Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги минтақавий филиаллари









































Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими

4












































































Ижтимоий ишлар бўлими

4



Ходимларнинг чекланган сони - 133 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари сони - 50 нафар.












Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими

4























































Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 июндаги

185-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг

моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун

2012 йилда қўшимча хайрия ёрдами кўрсатадиган

хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

  

(млн. сўм)

Т/р

Ташкилотлар номи


Хайрия ёрдами миқдори


1.

"Ўзбекнефтгаз" МХК


215,0

2.

Навоий КМК


200,0

3.

Олмалиқ КМК


180,0

4.

"Ўзметкомбинат" ОАЖ


180,0

5.

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


180,0

6.

"Ўзбектелеком" АК


165,0

7.

"Ўзнефтмаҳсулот" АК


165,0

8.

"Ўзавтосаноат" АК


122,0


Жами:


1407,0

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 июндаги

185-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий мослашуви

марказининг Фарғона минтақавий филиали биносини

мукаммал  реконструкция  қилиш  учун  2012  йилда

хайрия ёрдами кўрсатадиган хўжалик юритувчи

субъектлар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


(млн. сўм)

Т/р

Ташкилотлар номи


Хайрия ёрдами миқдори


1.

"Ўзавтосаноат" АК


300,0

2.

"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" шўъба унитар корхонаси


300,0

3.

"Фарғонаазот" ОАЖ


200,0

4.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


225,0

5.

"Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки


200,0

6.

"Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки


200,0


Жами:


1425,0

          

Изоҳ: Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Фарғона минтақавий филиалини жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 июндаги

185-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Республика болалар ижтимоий мослашуви

марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил

7 сентябрдаги 419-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "унинг ходимларининг чекланган сони 69, шу жумладан, бошқарув ходимлари 40 нафар этиб белгилансин" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 1-иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) жисмоний имкониятлари чекланган (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар), ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларни (етимлар, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болалар, нотинч оилалар болалари), шунингдек ижтимоий мослашувда қийинчиликка эга бўлган, бироқ хатарли гуруҳларга кирмайдиган алоҳида иқтидорли болаларни (умумий махсус қобилиятли болаларни, хусусан: спортга, бадиий, илмий ва бошқа қобилиятларга эга бўлган болаларни) (кейинги ўринларда болалар деб аталади) ижтимоий мослаштириш муаммоларини ўрганувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.";


б) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган ўз филиалларига эга бўлиши мумкин, улар ўз фаолиятини ушбу Устав ва Марказ директори томонидан тасдиқланадиган улар тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширадилар.

8. Болаларнинг тўлақонли ижтимоий-тиббий мослашувини ҳал этишга ва таъминлашга кўмаклашиш Марказ фаолиятининг мақсади ҳисобланади.";


в) 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари)" сўзлари "болалар" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар" сўзлари "болалар" сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга" сўзлари "болаларга" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "асаб ва руҳияти бузилган, жисмоний нуқсони бўлган, ногирон ва сурункали оғир касалликларга чалинган болаларнинг, шунингдек етим болалар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:

Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;

Ота-оналари қаровисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;

Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;

Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими;

Ижтимоий ишлар бўлими;

Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;

Ахборот-консалтинг хизмати;

"Bola va Zamon" журнали таҳририяти;

Хўжалик таъминоти бўлими;

Бухгалтерия;

Юридик маслаҳатчи.


Марказ олдида турган вазифаларни самарали бажариш мақсадида болаларни ижтимоий мослаштиришнинг долзарб муаммолари бўйича белгиланган тартибда бошқа таркибий бўлинмалар ҳам ташкил этилиши мумкин".


3. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 295-модда