язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2012 й. 191-сон "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2012 й.

N 191



"АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ

БЎЙИЧА ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ УМУМИЙ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шароитлари бўйича хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштиришга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини аниқласин, кейинчалик уларни "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шароитлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб мажбурий тусдалигини бекор қилиш ва қўллашнинг ихтиёрийликка эга бўлиши чора-тадбирларини амалга оширсин.


3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар тўғрисида кенг хабардор қилинишини ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


4. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розуқулов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 298-модда