язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 09.06.2012 й. 17/7-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.07.2012 й. 1834-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2012 й.

N 1834-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.06.2012 й.

N 17/7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 19 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"банк бухгалтерия аппарати - пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш, банк операцияларини бажариш ва уларни ички назоратдан ўтказиш ҳамда ҳисоб регистрларида қайд этиш ва бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ходимлар гуруҳи;".


2. 17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мини банклар дастлабки назоратни ўтказиш учун масъул ижрочи бухгалтер ва жорий назоратни ўтказиш учун назоратчи бухгалтер штатлари билан таъминланган бўлиши лозим.".


3. 26-банддаги "ҳамда "Банк мижоз" тизимидан фойдаланувчилардан" деган сўзлар "ҳамда Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари мижозларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 30-банддаги "("Банк мижоз" дастури" деган сўзлар "(Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 36-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома" (рўйхат рақами 1009, 2001 йил 19 февраль, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 3-4-сон)га" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларининг (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) 196-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 40, 88, 89 ва 91 - 96-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Муддатида тўланмаган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари (2-картотекага кирим қилинган тўлов талабномалари, тўлов топшириқномалари ва инкассо топшириқномалари)ни қисман тўлаш мақсадида тузилган мемориал ордерларда операция мазмунини билдирадиган матн ўрнига унинг қисман тўланганлик тартиб рақамлари - "1", "2" ва ҳ.к. ҳамда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тегишли рақами ва санаси кўрсатилиши шарт. Қисман тўланган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг орқа томонига тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади.".


8. 47-банднинг биринчи хатбошиси иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


9. 48-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кирим ва чиқим касса журналлари бланклари компьютер техникаси ёрдамида шакллантирилиб, унинг реквизитлари қўлда тўлдирилади.".


10. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"55. Тўлов топшириқномалари ва нақд пулни қўйиш учун фойдаланиладиган эълонларнинг санаси у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, акс ҳолда улар ижро учун қабул қилинмайди (олдинги иш кунида "кечки" муҳри билан қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бундан мустасно). Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар учун қабул қилинган тўлов топшириқномалари тўловчининг ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда 2-сонли картотекага қабул қилинади.".


11. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нақд пулни беришда ишлатиладиган чеклар тўлдирилган кундан бошлаб (тўлдирилган кунни ҳисобга олган ва ҳужжатда кўрсатилган сана тўғриланмаган ҳолда) 10 календарь кун давомида банк томонидан қабул қилинади.

Нақд пул чекларини қабул қилишда масъул ижрочи бухгалтер нақд пул чеки билан иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадалларни, Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари тақдим этилмаган ҳолларда нақд пул чеклари банклар томонидан ижрога қабул қилинмайди.".


12. Қуйидаги мазмундаги 57-1 ва 57-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"57-1. Мижознинг банкдан нақд пул олиш учун ишончнома берилган вакили нақд пул чекини масъул ижрочи бухгалтерга (Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинмаган банкларда) ёки Фронт-офиснинг ушбу мижозга хизмат кўрсатувчи ходимига тақдим этади. Масъул ижрочи бухгалтер ёки Фронт-офис ходими нақд пул чекини қуйидаги реквизитлари билан унинг тўғрилигини текширади:

нақд пул чеки санаси муддатининг ўтмаганлиги;

нақд пул чекининг рақамини имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчадаги рақам билан мослиги;

мижознинг номи, унинг ҳисобварағи рақами, нақд пул чеки билан олинадиган маблағнинг рақам ва сўз билан ёзилган суммалари, нақд пул чекида қўйилган имзо ва муҳрнинг банкдаги имзолар ва муҳр намуналарига мос келиши, шунингдек вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидаги маълумотларнинг нақд пул чекида қайд этилган маълумотларга тўғри келиши;

мижознинг депозит ҳисобварағидаги маблағларининг нақд пул чеки билан олиниши лозим бўлган маблағдан кам эмаслиги.

57-2. Фронт-офиснинг ушбу мижозга хизмат кўрсатувчи ходими ёки масъул ижрочи бухгалтер (Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинмаган банкларда), мазкур Йўриқноманинг 57-1-бандида кўрсатиб ўтилган текшириш амалларини бажариб, эътироз бўлмаганидан сўнг, нақд пул чекининг орқа томонига тегишли касса рамзи рақами ва санани кўрсатган ҳолда имзолаб, нақд пул чекини Бэк-офис ходими ёки назоратчи бухгалтерга (Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинмаган банкларда) беради. Нақд пул чекининг назорат маркасини мижозга қайтаради.".


13. 73-бандда:

учинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида тартиб билан бошқа депозит ҳисобварақлардан амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно.";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мижознинг асосий ҳисобварағида унга қўйилган талабларни бажариш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда тўловлар Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) талаблари асосида амалга оширилади.".


14. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"87. Тижорат банклари ўз операцион харажатларини банк Кенгаши билан келишилган ва банк Бошқаруви томонидан ҳар йил учун тасдиқланган "Бизнес режа" ва "Ҳисоб сиёсати" асосида амалга оширадилар.".


15. 90-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"90. Банкнинг операцион харажатлари ҳисоби банк томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасидаги (рўйхат рақами 773-17-сон, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда) тегишли ҳисобварақлар таърифида белгиланган тартибда юритилади.".


16. 157-банднинг учинчи хатбошисидаги "Банк-мижоз дастурий мажмуаси" деган сўзлар "Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 2-иловадаги "бирга "Банк-мижоз" дастури" деган сўзлар "бирга Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 6-иловадаги "Банк-мижоз дастурий мажмуаси" деган сўзлар "Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 325-модда