язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Адабиёт. Кутубхона иши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2012 й. 202-сон "Нодир, алоҳида қимматли ва ноёб нашрлар сақланишини таъминлаш, уларнинг фондини тизимли кўпайтириш ва бойитиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2012 й.

N 202



НОДИР, АЛОҲИДА ҚИММАТЛИ

ВА НОЁБ НАШРЛАР САҚЛАНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ,  УЛАРНИНГ  ФОНДИНИ

ТИЗИМЛИ КЎПАЙТИРИШ ВА БОЙИТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлашни, босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ҳамда тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни тизимли сотиб олишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлашни таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ҳамда тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни тизимли сотиб олиш бўйича комплекс тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мавжуд ахборот-кутубхона фонди доирасида босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптлар, шунингдек аҳолида сақланаётган ҳамда тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларнинг электрон ўхшашлари шакллантирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика "Маҳалла" жамғармаси аҳолининг шахсий фойдаланишидаги қўлёзма ва литографияланган китоблар, тарихий ҳужжатлар, ноёб босма нашрлар, газеталар, журналларни тўплаш ва сотиб олишни ташкил этишда, шунингдек хусусий коллекциялардаги қўлёзмаларни аниқлаш ва рўйхатдан ўтказишда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, "Ўзархив" агентлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 9 июлдаги

202-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонасидаги нодир ва алоҳида қимматли нашрларни

эҳтиётлаб сақлашни таъминлаш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Хара-

жатлар,

млн. сўм


Молиялаштириш

манбалари


Масъул

бажарувчилар


амалга

ошириш

шакли


бажариш

муддати


I. НОДИР ВА АЛОҲИДА ҚИММАТЛИ НАШРЛАРНИНГ

НОРМАТИВ-МЕТОДИК БАЗАСИНИ ВА ЯГОНА

ЭЛЕКТРОН ФОНДИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1.

Ахборот-кутубхона ресурсларини нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларига киритиш, шунингдек уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2012 йил

IV чорак


-

-

"Ўзархив" агентлиги,

Миллий кутубхона,

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

2.

Нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон фонди тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ички буйруқ

2012 йил

IV чорак


-

-

Миллий кутубхона

3.

Манускриптларни, шунингдек Миллий кутубхонада сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган нодир нашрларни босқичма-босқич электрон форматга ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ишлар жадвали

2012 йил

IV чорак


-

-

Миллий кутубхона

4.

Миллий кутубхонанинг ноёб фондларини электрон форматга ўтказиш:

рақамлаш технологиясини танлаш;

электрон намуналар яратиш ва идентификациялаш;

электрон ресурсларнинг библиографик маълумотлар базасини яратиш.


Ишлар жадвали

Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил

IV чорак


60,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона

5.

Манускриптларнинг, шунингдек Миллий кутубхонада сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган нодир нашрларнинг библиографик ва тўлиқ матнли базасини шакллантириш ҳамда уни тўлдириш.


Маълумотлар базаси

Бошланиши

нашрлар

тўпланишига

қараб - 2012

йил IV чорак


-

-

Миллий кутубхона

II. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИНГ КОНСЕРВАЦИЯ ВА РЕСТАВРАЦИЯ

ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ ВА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

6.

Ахборот-кутубхона фондларининг консервация ва реставрация қилиш хизматлари ишларини ташкил этиш учун махсус ускуналар билан жиҳозлаш.


Асбоб-ускуналар рўйхати

Тасдиқлаш -

2012 йил

III чорак,

амалга

ошириш -

2013 - 2014

йиллар


600,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


7.

Нодир ва алоҳида қимматли нашрларни улар зарур тарзда сақланишини таъминлайдиган махсус режим шароитларида сақлаш бўйича шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ахборот-кутубхона фондларини ўғирланишдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.


Тадбирлар режаси

2012 йил

III чорак


290,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона


8.

Миллий кутубхонада сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган нодир ва алоҳида қимматли нашрларга аннотациялар билан биргаликда электрон намуналар ва библиографик маълумотлар базасини тақдим этган ҳолда веб-сайт яратиш.


Веб-сайт

Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил

IV чорак


6,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9.

Миллий кутубхона фондидаги мавжуд миллий ҳужжатли ёзма меросни таҳлил қилиш, ўрганиш ва саралаш.


Ишлар жадвали


2012 йил

III чорак


-

-

Миллий кутубхона


10.

Сўровномани тўлдириш учун йўриқнома ва тавсияларни ишлаб чиқиш. Нодир ва алоҳида қимматли нашрларни паспортлаштириш.


Маълумотлар базаси


Ишлаб чиқиш

- 2012 йил

III чорак,

амалга

ошириш -

2012 йил

IV чорак


-

-

Миллий кутубхона

11.

Миллий кутубхонанинг автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимининг "Фондларнинг сақланиши" модулини яратиш ва жорий этиш.


Дастурий маҳсулот

Яратиш -

2013 йил II

чорак, амалга

оширишнинг

бошланиши -

2013-2014

йиллар


15,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона

12.

Фойдаланувчиларнинг нодир ва алоҳида қимматли нашрлар билан танишиши тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ички буйруқ

2012 йил

III чорак


-

-

Миллий кутубхона


III. РЕСТАВРАЦИЯ ВА КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КАДРЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

13.

Маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Миллий кутубхонанинг ўқув-маслаҳат курслари базасида замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланиши, уларни реставрация ва консервация қилиш масалалари бўйича таълим берувчи семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш.


Ўқув режаси, семинарлар дастури


Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил

IV чорак


10,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона


14.

Миллий кутубхона мутахассислари учун нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланиши, уларни реставрация ва консервация қилиш, электрон форматга ўтказиш масалалари бўйича хорижий стажировкаларни ташкил этиш.


Тадбирлар режаси

2012 йил

IV чорак


50,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона


15.

Хорижий мутахассислар иштирокида нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланиши, уларни реставрация ва консервация қилиш, электрон форматга ўтказиш масалалари бўйича мутахассислар малакасини ошириш учун семинарлар, тренинглар ташкил этиш.


Тадбирлар режаси

2012 - 2014

йиллар


50,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари

Миллий кутубхона

16.

Ахборот-кутубхона фондларининг сақланиши, уларни реставрация ва консервация қилиш бўйича маҳаллий ва хорижий тадбирларда (конференцияларда, семинарларда) қатнашиш, уларни тизимли ташкил этиш ва кенг фойдаланиш учун тақдим этиш.


Конференциялар ва семинарлар ишида қатнашиш


2012 - 2014

йиллар


10,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона



Жами:




1 091,0



           





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 9 июлдаги

202-сон қарорига

2-ИЛОВА



Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари,

қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни,

шунингдек аҳолида сақланаётган ҳамда тарихий,

илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган

ноёб нашрларни тизимли сотиб олиш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р


Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Хара-

жатлар,

млн. сўм


Молиялаштириш

манбалари


Масъул

бажарувчилар


амалга

ошириш

шакли


бажариш

муддати



I. НОРМАТИВ-МЕТОДИК БАЗАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


1.

Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни аниқлаш ва танлаш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2012 йил

IV чорак


-

-

"Ўзархив" агентлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

2.

"Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни сотиб олиш, ижарага олиш ва улардан вақтинча фойдаланиш учун нархларни белгилаш мезонлари" йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2012 йил

IV чорак


-

-

Фанлар академияси,

"Ўзархив" агентлиги,

Миллий кутубхона, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

3.

Нодир қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптлар, шунингдек ноёб нашрларни сақловчиларга (уларнинг эгаларига), улар ўзгага берилган ҳолларда (ижарага, вақтинча фойдаланишга бериш, сотиш ва шу кабилар), бундай ҳужжатлар ва раритет нашрларнинг мақомига (тарихий, илмий, ижтимоий қимматлилиги) тегишли асосланган хулосалар бериш.


Сақловчи (эгаси) ва манфаатдор томон ўртасидаги намунавий шартнома


Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил

IV чорак

-

-

"Ўзархив" агентлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Аҳолида сақланаётган қўлёзмалар ва босма нашрларни тизимли аниқлаш ва тўплашни ташкил этиш.


Археографик экспедицияларнинг жўнаб кетиш жадвали ва республика вилоятларида бундай экспедицияларни ташкил этиш


Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил IV

чорак, ҳар

йили


20.0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптлар, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрлар билан фойдаланувчиларнинг илмий-таълим мақсадларида танишиши учун улар тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш:

аҳолидан қимматли қўлёзмалар ва нашрларни сотиб олиш;

ҳужжатнинг ҳолати ва сақланиш даражаси паспортини ишлаб чиқиш;

ҳужжатнинг ҳолати ва сақланиши даражаси паспортини тўлдириш.


Ҳужжатларнинг ҳолати ва сақланиши даражаси маълумотлари базаси


Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил IV

чорак, ҳар

йили


50,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, "Ўзархив" агентлиги

6.

Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш.


Маълумотлар базаси

Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил IV

чорак


100,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, "Ўзархив" агентлиги

7.

Яратилган базани электрон форматга ўтказиш:

рақамлаш технологиясини танлаш;

электрон намуналар яратиш ва идентификациялаш;

электрон ресурсларнинг библиографик маълумотлар базасини яратиш.


Ишлар жадвали

Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил IV

чорак


60,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона,

Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги

8.

Жамият учун босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни бундан кейин сақлаш ва консервация қилиш, рақамли ўхшашлари учун мастер-нусхалар яратиш, мастер-нусхалар Миллий кутубхонада сақланишини, суғурта нусхалари эса - Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатларнинг марказий давлат архивида сақланишини ташкил этиш.


Тадбирлар режаси

Амалга

оширишнинг

бошланиши -

2012 йил IV

чорак


80,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона,

"Ўзархив" агентлиги,

Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти


II. РЕСТАВРАЦИЯ ВА КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

9.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат Шарқшунослик институти талабаларининг Миллий кутубхонада ўқув машғулотлари ўтказиши, амалиёт ва стажировкадан ўтиши билан боғлиқ ҳолда, уларни кейинчалик ишга жойлаштирган ҳолда, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


Тадбирлар режаси

2012 йил

II чорак


20,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Миллий кутубхона,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


10.

"Ахборот-кутубхона ва архив фондларини реставрация ва консервация қилиш" бўлимини 5А220301 - "Ҳужжатшунослик ва архившунослик" магистратура мутахассислигининг тегишли фани ўқув дастурига киритиш.

Тегишли мавзуларни ўқув дастурига киритиш

2012 йил


-

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

"Ўзархив" агентлиги,

Миллий кутубхона


11.

5А220301 - "Ҳужжатшунослик ва архившунослик" магистратура мутахассислигининг тегишли фани бўйича ўқув дастурига киритиладиган қўшимчалар ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-методик материалларни, шу жумладан, ўқув-методик комплексларни такомиллаштириш.


Ўқув-методик материаллар ва ўқув-методик комплексларни янгилаш


2013-2014

йиллар


-

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

"Ўзархив" агентлиги

  

12.

Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлар марказий давлат архиви базасида нодир ва алоҳида қимматли нашрлар ва қўлёзма ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш учун семинарлар, тренинглар ташкил этиш.


Семинарлар, тренинглар

2012 - 2014

йиллар


20,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, "Ўзархив" агентлиги

13.

Миллий маданий мерос объектларини сақлаш, консервация ва реставрация қилиш масалалари бўйича хорижий конференциялар, семинарлар, тренингларда қатнашиш.


Конференциялар, семинарлар ва тренинглар ишида қатнашиш


2012 - 2014 йиллар

60,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, "Ўзархив" агентлиги


III. АҲОЛИДАГИ АЛОҲИДА ҚИММАТЛИ, НОДИР НАШРЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ

АНИҚЛАШ ВА ТЎПЛАШ ТАДБИРЛАРИНИНГ МАҚСАДЛАРИ, МАЗМУНИ ВА АҲАМИЯТИ

ТЎҒРИСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ-ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

14.

Аҳолидаги алоҳида қимматли, ноёб нашрлар ва ҳужжатларни аниқлаш ва тўплаш бўйича кўрилаётган тадбирларнинг аҳамияти ва талаблари тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш.

Олимлар, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теле- ва радиоканалларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш.

Амалга ошириладиган тадбирлар жараёни ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар туркуми, оммавий ахборот воситаларида рукнлар


2012 - 2014

йиллар


30,0

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Миллий кутубхона,

Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, миллий телерадиокомпания


ЖАМИ:




440,0



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 317-модда