ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Улгуржи савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2012 й. 208-сон "Тугатилаётган "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компаниясининг активларини самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2012 й.

N 208



ТУГАТИЛАЁТГАН "ЎЗУЛГУРЖИСАВДО"

АКЦИЯДОРЛИК      КОМПАНИЯСИНИНГ

АКТИВЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 9 мартдаги 67-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзулгуржисавдо" АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида "Сергелиулгуржисавдо" шўъба хўжалик жамиятининг мулкий комплексини (кейинги ўринларда мулкий комплекс деб аталади) туташиб кетган ҳудуд билан биргаликда "Ўзулгуржисавдо" АК балансидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси балансига бепул асосда беришга қарор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзулгуржисавдо" АКнинг тугатиш комиссияси ўн кун муддатда мулкий комплексни туташиб кетган ҳудуд билан биргаликда белгиланган тартибда берсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси эса - ўз балансига қабул қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг "Сергелиулгуржисавдо" шўъба хўжалик жамиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҳузуридаги "Имкон" давлат унитар корхонасига ("Имкон" ДУК) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси бир ой муддатда "Имкон" ДУК рўйхатдан ўтказилишини ва тегишли мол-мулк унга тезкор бошқарувга берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 июлдаги

208-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган қўшимчалар


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) 3-илованинг 2-бандига "Имкон" ДУК (Тошкент шаҳри)" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 321-модда





































Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск