ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.1995 й. 124-сон "Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сайланиши таъминланмаганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.1995 й.

N 124



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР, ҚИММАТБАҲО

ТОШЛАР ВА ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИ САЙЛАНИШИ

ТАЪМИНЛАНМАГАНЛИГИ ВА УЛАРДАН ТЎҒРИ

ФОЙДАЛАНИЛМАГАНЛИГИ УЧУН ЮРИДИК ВА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Белгиланган тартибда тақсимланадиган қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сайланиши таъминланмаганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, қимматбаҳо металлар ва барча турдаги қимматбаҳо тошлар ортиқча сарфланганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун улар билан ҳар қандай операцияларни амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан республика бюджети даромадига қуйидаги миқдорларда жарима ундирилади:

а) қимматбаҳо тошлар бўйича (соф ҳолдаги бир грамми учун);

Олтин, платина, палладий, родий, иридий, осмий, рутений


- сотиш нархларининг ўн баравари миқдорида;


кумуш

- сотиш нархларининг олти баравари миқдорида;


б) қимматбаҳо тошлар бўйича:


табиий олмослар, бриллиантлар, зумрадлар, сапфирлар, ёқутлар, марварид


- уларнинг амалдаги нархларининг

тўрт баравари миқдорида;


в) олмос асбоблар бўйича:


- уларнинг амалдаги нархларининг

олти баравари миқдорида.


  

2. Қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари билан ҳар қандай операцияларни бажарувчи, бу бойликлар нормативдан ортиқча камайишида, талон-торож қилинишида ва камомадга йўл қўйилишида айбдор бўлган жисмоний шахслар, жиноий, интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишларидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда моддий жавобгар бўладилар:

а) қимматбаҳо металлар бўйича (соф ҳолдаги бир грамми учун):


олтин, платина, палладий, родий, иридий, осмий, рутений

кумуш

- сотиш нархларининг ўн баравари миқдорида;

- сотиш нархларининг олти баравари миқдорида;


б) қимматбаҳо тошлар бўйича:

табиий олмослар, бриллиант, зумрад, сапфир, ёқут, марварид (сортларга ажратилмаган хом ашё)


- тош йўқотилган вақтда сортларга ажратишнинг аниқ босқичида хом ашёнинг ўртача нархи бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳосининг тўрт баравари миқдорида;


Сортларга ажратилган хом ашё

- амалдаги нархлар бўйича улар баҳосининг тўрт баравари миқдорида;


Қирраланган қимматбаҳо тошлар

- амалдаги экспорт қилиш нархлари бўйича улар қиймати миқдорида, бундай қиймат мавжуд бўлмаган тақдирда бу тошларнинг амалдаги сотиб олиш нархларининг уч баравари миқдорида;


Олмос асбоблардан чиқариб олинган олмослар

- уларнинг амалдаги нархларининг ўн баравари миқдорида;

ва олмос чиқиндилари


в) табиий олмос кукунидан тайёрланган олмос асбоблар ҳамда олмос кукуни бўйича


- амалдаги нархларнинг олти баравари миқдорида;


г) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган музей экспонатлари учун


- экспертларнинг экспонатлар тарихий-бадиий қиймати, бозор конъюнктураси, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар учун моддий жавобгарлик миқдорларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиққан, мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида белгиланган баҳолардан келиб чиқиб;


д) чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва фонд бойликлари бўйича


- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўм курси бўйича аниқланадиган зарар ундириб олинадиган кунда амалда бўлган улар баҳосининг беш баравари миқдорида.


   

3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган валюта бойликлари ва бошқа бойликларни харид қилиш, сотиш, алмаштириш, ташиш, етказиб бериш, жўнатиш, қайта ишлаш ва сақлаш билан боғлиқ операцияларни бажаришга алоқадор бўлмаган, бироқ бу бойликлар талон-торож қилинишида айбдор бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилишларидан қатъи назар, мазкур қарорда белгиланган миқдорларда моддий жавобгар бўладилар.


4. Корхона, муассаса ёки ташкилотга етказилган зарар учун мазкур қарорга мувофиқ ундириб олинган сумма биринчи навбатда етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга, ундириб олинган сумманинг қолган қисми эса республика бюджети даромади ҳисобига ўтказилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сайланиши таъминланмаганлиги ва улардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 11 майдаги 348-сон ва 1989 йил 28 ноябрдаги 397-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., 4-сон, 14-модда.






































Время: 0.1792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск