язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2002 й. 269-сон "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2002 й.

N 269



МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ҳамда тартибга солиш, тарих ва маданият ёдгорликларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қўйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Маданий ёдгорликлар илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тузилмасини ва бош бошқарма тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ҳозирги вақтда давлат муҳофазасида бўлган маданий мерос объектларини 2003 йил 1 апрелгача хатловдан ўтказсин ҳамда уларни белгиланган тартибда Маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритсин;

Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ихтиёрига бериладиган ташкилотлар ва объектлар рўйхати юзасидан 2003 йил 1 майгача таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Бадиий академия билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида археологик қазиш ва қидириш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 июлдаги

269-сон қарорига

5-ИЛОВА



I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республикада моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни янада яхшилаш чора-тадбирлари ҳамда ёдгорликлар ва монументларнинг лойиҳаларини тузиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида" 1968 йил 30 августдаги 415-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1968 й., 6-сон, 52-модда)нинг 1, 6-бандлари, 7-банднинг "а" ва "в" кичик бандлари.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Архитектура ва археология ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳисобга олиш ва консервация қилишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1973 йил 9 августдаги 339-сон қарорининг 1,7,9 ва 11-бандлари.


3. Ўзбекистон КП Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1979 йил 24 февралдаги 149-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши, 4-банди, 11-бандининг "г" кичик банди, 12-15 ва 17-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 1-илова.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигининг Маданият ва тасвирий санъат ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, улардан фойдаланиш, янги ёдгорликлар ва монументларни қуриш, таъмирлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1979 йил 30 августдаги 612-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 8-сон, 33-модда).


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Советининг "Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1982 йил 16 сентябрдаги 865-сон қарори" юзасидан 1982 йил 1 октябрдаги 663-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 10-сон, 36-модда).


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш жамиятининг Устави тўғрисида" 1986 йил 19 декабрдаги 598-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 12-сон, 50-модда).


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 7-сон, 45-модда