Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.2002 й. 269-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 июлдаги

269-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маданий мерос объектларини муҳофаза

қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини

мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро

комиссия тўғрисида

НИЗОМ


1. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда "Комиссия" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида тузилади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

юридик ва жисмоний шахсларга маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олиш бўйича фаолиятида кўмаклашиш.


4. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини самарали амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини ташкил этади;

жойлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши амалиётини кўриб чиқади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларини қўллашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг энг муҳим лойиҳаларини кўриб чиқади;

маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссияга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун белгиланган тартибда тегишли мутахассисларни жалб этиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари вакилларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ахборотларини эшитиш;

давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига зарур маълумотномалар ва бошқа материалларни, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни ҳамда Комиссия қарорларини бажаришни ташкил қилиш масалалари бўйича топшириқлар бериш.


6. Комиссия вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари вакилларидан, шунингдек, келишув бўйича, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи нодавлат нитижорат ташкилотлар вакилларидан шакллантирилади.

Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳларда ишлаш учун белгиланган тартибда мутахассислар, олимлар, экспертлар ҳамда ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан фаолияти соҳасига маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари кирадиган хорижий ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин.

Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва раис, унинг ўринбосари, котиб ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган Комиссия аъзоларидан иборат бўлади.


7. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;

Комиссия мажлисларини чақиради ва уларнинг кун тартибини шакллантиради;

Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳларнинг фаолиятини назорат қилади;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади, Комиссия аъзоларининг қарорлар ва вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзига Комиссия томонидан юкланган бошқа функцияларни бажаради.


8. Комиссия ишларини Комиссия котиби юритади.


9. Комиссия ўз ишларини ўзи тасдиқлаган иш тартиби асосида амалга оширади. Мажлислар заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади ва протоколлар билан расмийлаштирилади.


10. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар ва унинг қарорлари лойиҳалари Комиссия аъзолари томонидан иш режасига мувофиқ тайёрланади.


11. Комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.













































Время: 0.2098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск