язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Давлат божхона қўмитасининг 26.06.2012 й. 01-02/15-9-сон "Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.07.2012 й. 2143-1-сон билан рўйхатга олинган

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2012 й.

N 2143-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

26.06.2012 й.

N 01-02/15-9


ҚАРОРИ



Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш,

қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2012 йил 27 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 августдаги 01-02/15-17-сон қарори (рўйхат рақами 2143, 2010 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 339-модда) билан тасдиқланган "Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                 З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш,

қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Товарларнинг божхона қийматига тузатиш киритиш тартиби Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 920, 2000 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 8-сон) билан белгиланади.

5. БЮДга ўзгартириш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш масалалари бўйича мурожаат қилиш муддати БЮДнинг биринчи нусхасини сақлаш муддатидан ошмаслиги лозим.".


2. 22-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"БЮДнинг тегишли нусхаларини тақдим этиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги асослантирувчи ҳужжатларнинг йўқлиги аризани кўриб чиқишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолларда БЮДнинг тақдим этилмаган нусхаларидан фойдаланилганлик учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 342-модда