язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Адлия органлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2011 й. ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2011 й.

N ПҚ-1602


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва норма ижодкорлиги фаолиятида қонунийликка қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида унинг ролини кучайтириш, Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясининг қоидаларини изчил амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича - бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.


2. Қуйидагилар Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;

демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг қонунчилик базасини изчиллик билан такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; амалдаги қонун ҳужжатларидаги "оқ доғлар"ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш;

марказда ва жойлардаги давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш;

суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро қилинишига, судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техник ва молиявий таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш;

нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни, уларнинг аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ривожланиш дастурларини амалга оширишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини таъминлаш; мамлакатда рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш;

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш; шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларини ривожлантириш соҳасида маъмурий тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;

жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.


3.

Белгилансинки, Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги амалиётини тизимли асосда текширишлар ўтказиб, ўрганиб боради;

тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли асосда ўрганиб боради;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан, рўйхатдан ўтказади;

вазирлик олдида турган вазифаларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни сўрайди ва олади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилади;

қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, кодекслаштириш ишларини олиб боради, норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамоатчиликнинг кенг хабардор қилинишини таъминлайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг тузилмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 2 - 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг энг кўп сони 160 киши этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий адлия органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб юритилади) 7-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишини мувофиқлаштириш;

ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини яхшилаш, шунингдек таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ҳуқуқий билим даражасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

аҳоли билан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ушбу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси Идоралараро кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.


6. Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда қуйидагиларни тасдиқласин:

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятида қонунийликни, шу жумладан, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи Нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштиришни таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутган ҳолда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ тўғрисида низом ва унинг янгиланган таркиби;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилишнинг аниқ самарали механизмларини назарда тутган ҳолда Адлия органлари томонидан давлат органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат ва мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни кўриб чиқиш учун киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмалари харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарор талабидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.А. Мухитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 7-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 23 августдаги

ПҚ-1602-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги






































































Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази

<



>

Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти










































Тошкент давлат юридик университети

<



>

Юристлар малакасини ошириш маркази
































V





















Академик лицей




>

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази






























Тошкент юридик коллежи


<



>

"Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти





























Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари




"Адолат" нашриёти

<



>



        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 23 августдаги

ПҚ-1602-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

            

















Вазир



Вазир ёрдамчиси

























































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

- Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-

техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори*

Ташкилий-

назорат ва таҳлил

бошқармаси

9




































Қонунчилик бош бошқармаси

1



Тадбиркорлик

субъектлари

ва хорижий

инвестиция-

ларни ҳуқуқий

ҳимоя қилиш

бошқармаси

14



Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси

12



















Кадрлар

бошқармаси

6

























Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

12



Шартномавий-

ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси

9














Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси

7













Ишлар

бошқармаси

6




















Иқтисодий қонунчилик

бошқармаси

13














Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

7




















Халқаро-

ҳуқуқий бошқарма

7






Марказий

бухгалтерия

8






























Идоравий

норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

10



















Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

12

























Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси

10



Ҳудудий бўлимлар*

Ахборот

хизмати

2
























Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси

9




















































Биринчи бўлим

1






































































































Жами: Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 160 киши.


*) Изоҳ: Департамент директори, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари марказий аппаратнинг умумий штатлар сонига кирмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 23 августдаги

ПҚ-1602-сон қарорига

4-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги

ТУЗИЛМАСИ










Вазир















































































Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси

2



Вазирнинг биринчи

ўринбосари




Вазир ўринбосари



































Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими

5


Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими

3


Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими

3











Кадрлар бўлими

1





















Шартномавий-

ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими

4























Қонунчилик бўлими

2


















Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими

1


ФҲДЁ органлари, давлат нотариал идоралари ва архив*

























Хўжалик бўлими

1



Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими

2







































































Бухгалтерия

3



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

1













































































      

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 31 бирликни ташкил қилади.


*) Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари ходимлари сонини аниқлаш тартиби ва мезонларига мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 23 августдаги

ПҚ-1602-сон қарорига

5-ИЛОВА


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Бошлиқ















































































Ташкилий-назорат

ва таҳлил бўлими (шўъбаси)

2



Бошлиқнинг биринчи ўринбосари




Бошлиқ ўринбосари



































Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими

4-6


Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими

2-3


Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими

3-5











Кадрлар бўлими

1-2





















Шартномавий-

ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими

2-4























Ҳуқуқий экспертиза

ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси

2


















Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими

1-2


ФҲДЁ органлари, давлат нотариал идоралари ва архив*

























Хўжалик бўлими

1-2



Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими

0-2







































































Бухгалтерия

3-5



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

1-2













































































              

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 27 - 36 бирликни ташкил қилади.


*) Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари ходимлари сонини аниқлаш тартиби ва мезонларига мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 23 августдаги

ПҚ-1602-сон қарорига

6-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия

вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия

бошқармалари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Ҳудуд номи

Штат бирликлари

сони


1.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги


31

2.

Андижон вилоят адлия бошқармаси


28

3.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси


28

4.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси


28

5.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси


30

6.

Навоий вилоят адлия бошқармаси


27

7.

Наманган вилоят адлия бошқармаси


28

8.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси


32

9.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси


29

10.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


28

11.

Тошкент вилоят адлия бошқармаси


34

12.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси


31

13.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси


28

14.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси


36

ЖАМИ


418

       

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 329-модда