ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган Тўловлар ставкалари (АВ томонидан 21.12.2011 й. 2303-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлигининг 23.11.2011 й. 174-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Адлия вазирлигида
2011 йил 21 декабрда 2303-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
ички ишлар вазирининг
2011 йил 23 ноябрдаги
ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий
ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари,
уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда,
қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,
шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган
ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ
I. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ
БЕРИШ, ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАН, ШИКАСТЛАНГАН ЁКИ
БУЗИЛГАНЛАРИ ЎРНИГА ЯНГИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ
йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларни бериш учун тўлов ундирилмайди.
II. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ
ТИРКАМАЛАРИ (ЯРИМ ТИРКАМАЛАРИ)НИ СОТИШ УЧУН
МАЪЛУМОТНОМА-СЧЁТ БЕРИШ
6. Бир дона маълумотнома-счёт учун |
- |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида.
|
III. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ
ТИРКАМАЛАРИ (ЯРИМ ТИРКАМАЛАРИ)НИ РЎЙХАТДАН
ЎТКАЗИШ ВА ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
Изоҳ:
нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг органларида рақамли агрегатларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрикдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун |
- |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида. |
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг, шу жумладан вақтинчалик гувоҳноманинг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.
8-1. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун |
- |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида.
|
IV. МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ
мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун |
- |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида.
|
Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади (биринчи марта рўйхатга олинаётган янги транспорт воситалари бундан мустасно) ва белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
V. ИМТИҲОНЛАРНИ ОЛИШ ВА ҲАЙДОВЧИЛИК
ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.
18. Мазкур тўловлар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 552-модда
Наши контакты
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,
Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1
78-150-11-72 info@norma.uz