язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш/ Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган Тўловлар ставкалари (АВ томонидан 21.12.2011 й. 2303-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлигининг 23.11.2011 й. 174-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 21 декабрда 2303-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2011 йил 23 ноябрдаги

174-сон буйруғига

ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий

ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари,

уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда,

қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган

ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ


I. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ

БЕРИШ, ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАН, ШИКАСТЛАНГАН ЁКИ

БУЗИЛГАНЛАРИ ЎРНИГА ЯНГИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб юритилади) учун


-

энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида.

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида.

3. Транзит РЎДРБ учун


-

энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида.

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида.

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

       

Изоҳ:

йўқотилган РЎДРБлар ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади;

йўқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади;

транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларни сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларни бериш учун тўлов ундирилмайди.

II. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ

ТИРКАМАЛАРИ (ЯРИМ ТИРКАМАЛАРИ)НИ СОТИШ УЧУН

МАЪЛУМОТНОМА-СЧЁТ БЕРИШ

6. Бир дона маълумотнома-счёт учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

III. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ

ТИРКАМАЛАРИ (ЯРИМ ТИРКАМАЛАРИ)НИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

7. Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

Изоҳ:

нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг органларида рақамли агрегатларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрикдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.

8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида.

Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.

8-1. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида.


IV. МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

9. Юридик шахсларга тегишли:


юк ва махсус автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;


автобуслар (микроавтобуслар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


енгил автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.


10. Жисмоний шахсларга тегишли:


юк ва махсус автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


автобуслар (микроавтобуслар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


енгил автотранспорт воситалари учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун


-

энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида.


Изоҳ:

Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади ва белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилганда 10-бандда белгиланган тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун 10-бандда белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.


V. ИМТИҲОНЛАРНИ ОЛИШ ВА ҲАЙДОВЧИЛИК

ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ

11. Назарий имтиҳон топшириш учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.


12. Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун


-

энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.

13. Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

14. Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун


-

энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.

15. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида.

16. Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

17. Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш учун


-

энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликатини, шу жумладан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида ундирилади.

18. Мазкур тўловлар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 552-модда