язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2012 й. ПФ-4459-сон "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.08.2012 й.

N ПФ-4459


СУД ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қонун ва қонунчилик устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг ғоят муҳим тармоғи бўлган суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотлар дастурининг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади.

Ўтган йиллар мобайнида қабул қилинган қонунлар, хусусан, "Судлар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳокимият тармоқларининг бўлиниши конституциявий принципини амалга ошириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни ўтмишдаги қатағон ва жазолаш қуролидан қонун ҳимоясида турадиган чинакам мустақил институтга айлантириш борасида миқёси ва кўламига кўра улкан ишлар олиб борилмоқда.

Суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик тамойилларга асосланган тизими яратилди, бунда асосан жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси муҳим роль ўйнайди.

Шу билан бирга, ривожланган демократик давлатларнинг тажрибаси ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтган давр давомидаги ишларнинг танқидий таҳлили шундан далолат берадики, суд органларининг давлат бошқарувидаги роли ва аҳамияти янада оширилишини таъминламасдан, уларнинг ваколатлари ва мустақиллигини кучайтирмасдан туриб мамлакатни сиёсий ҳамда иқтисодий янгилаш ва модернизация қилишда муваффақиятга эришиб бўлмайди.

Айни шу боисдан 2010 йилнинг 12 ноябрида қабул қилинган ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида зикр этилган муаммоларни ҳал этишга, шу жумладан, суд ишларини мустақил юритиш ва суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини муҳофаза қилиш учун зарур ҳуқуқий ва социал кафолатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун:


1. Қуйидагилар:

Конституциявий суд ва судлар судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари 1 - 4-иловаларга мувофиқ;

Конституциявий суд ва судлар судьялари ҳамда мазкур судлардаги даражали унвонга эга бўлган ходимларининг алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ойлик устама ҳақ миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Конституциявий суд ва судларнинг судьялари хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадлари жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ тўловидан озод қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

судьяларга имтиёзли шартлар асосида уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари беришни, шунингдек, тураржойлар ижараси учун ҳар ойда пул компенсацияси тўлаб боришни назарда тутадиган тартибни тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди билан келишилган ҳолда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурини тасдиқласин;

судларнинг таркибий тузилмасида ахборотлаштириш масалалари бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларининг мавжуд иш юкламасини, туманлараро судларнинг ўзларига бириктирилган ҳудудларга нисбатан қанчалик олисда жойлашганини ўрганиб чиқсин ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар тизимини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин. Бунда судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларнинг тегишли равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судида мажбурий тайёргарлик ва стажировка ўташлари назарда тутилсин.

5. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда юридик таълимни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқшунослик фанини ривожлантириш, замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритсин;

бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси Б.А. Коканбаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 2 августдаги

ПФ-4459-сонли Фармонига

5-ИЛОВА


Конституциявий суд ва судлар судьялари ҳамда

мазкур судларнинг даражали унвонга эга бўлган

ходимларининг лавозим маошларига алоҳида

меҳнат шароитлари учун ойлик устама ҳақ

МИҚДОРИ

       

Лавозими

Устама ҳақ миқдори

(лавозим маошларига

нисбатан фоиз ҳисобида)


Конституциявий суд ва Олий суд раислари, раис ўринбосарлари, судьяси


50

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоят, шаҳар, туман, туманлараро судлар раислари, раис ўринбосарлари, судьялари


50

Конституциявий суд ва судларнинг даражали унвонга эга бўлган ходимлари


50

         

Изоҳ. Алоҳида меҳнат шароитлари учун ойлик устама ҳақ қонунчиликда белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ва устама ҳақларни ҳисоблашда судьялар ва суд ходимларининг лавозим маошлари таркибига қўшилади.



"Халқ сўзи", 2012 йил 3 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 355-модда