язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Статистика. Ҳисобот/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари/ Давлат статистика қўмитасининг 24.07.2012 й. 1-мб-сон "2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.07.2012 й. 2283-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2012 й.

N 2283-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.07.2012 й.

N 1-мб


ҚАРОРИ



2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 9 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 24 октябрдаги 4-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2283, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 484-модда) билан тасдиқланган 2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                  Б. Тураев






Қарорга

ИЛОВА



2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-сон иловадаги "Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 23, 32 ва 35-сон иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 27/1-сон иловадаги "Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Йилда 2 марта (февраль, декабрь)" ва "2 раза в год (февраль, декабрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 27/2-сон иловада:

"Ҳар ойда," ва "Ежемесячно," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 30-сон иловадаги "Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 36-сон иловадаги "Мавсумий" ва "Сезонная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 43-сон иловадаги "Ойлик (мавсумий)" ва "Месячная (сезонная)" деган сўзлар тегишлича "Йилда 2 марта (1 июль, 1 октябрь)" ва "2 раза в год (1 июля, 1 октября)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 61/1-сон иловадаги "Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 96-сон иловадаги "Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 160-сон иловадаги "Ойлик" ва "Месячная" деган сўзлар тегишлича "Чораклик" ва "Квартальная" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 361-модда