Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2012 й. 248-сон "Навоий спорт коллежини Навоий олимпия захиралари коллежига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2012 й.

N 248




НАВОИЙ СПОРТ КОЛЛЕЖИНИ НАВОИЙ

ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИГА

АЙЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Навоий вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, зарур спорт кўникмаларига эга бўлган иқтидорли ва истиқболли ўқувчиларни танлаб олиш, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд моддий-техник базадан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Навоий спорт коллежини 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб Навоий олимпия захиралари коллежига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Навоий олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 2012 йилнинг 30 августига қадар ўз тасарруфидаги Навоий спорт коллежининг ўқув бинолари ва спорт иншоотлари, шунингдек моддий-техник воситалари, ўқув асбоб-ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкининг белгиланган тартибда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги 2012/2013 ўқув йили бошлангунига қадар Навоий олимпия захиралари коллежида:

сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш учун юқори малакали тренер-ўқитувчилар билан тўлдириш;

кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ спорт анжомлари, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув ва услубий адабиётлар билан таъминлаш ишларини амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Навоий вилояти ҳокимлиги билан бирга янги ўқув йилига қадар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низом талаблари асосида Навоий олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинининг 7-синфга - 100 нафар ўқувчини ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинининг 1-курсига - 100 нафар ўқувчини қабул қилиш;

Навоий спорт коллежининг "Спорт" йўналишларида таҳсил олган ўқувчилар таркибидаги спортга қобилияти энг иқтидорли ўқувчилар орасидан Навоий олимпия захиралари коллежининг 2 ва 3-босқичига танлов асосида 100 нафардан ўқувчиларни қабул қилиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда Навоий спорт коллежининг қолган ўқувчиларини ўз хоҳишига кўра таҳсил олаётган таълим йўналишларига мос бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда Навоий олимпия захиралари коллежини сақлаш харажатлари учун қўшимча талаб этиладиган маблағларни 2012 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида маориф соҳасига ажратилган маблағлар доирасида қопласин ҳамда келгуси йиллардаги сарф-харажатларини мазкур соҳага ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширишни назарда тутсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 395-модда




























Время: 0.1442
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск