ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 8-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 48-сон, Молия вазирлигининг 60-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 21.08.2012 й. Қарори (АВ томонидан 10.09.2012 й. 2388-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.09.2012 й.
N 2388
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ 21.08.2012 й. N 8 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.08.2012 й. N 48 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.08.2012 й. N 60 |
ҚАРОРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
(2012 йил 20 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 308-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2012 йил 1 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақлари қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 21 декабрдаги 9, 80, 85-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 2308, 2012 йил 4 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 10-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси
|
Ш. Салихов |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
А. Хаитов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р |
Лавозимларнинг номи |
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм |
1. |
Институт директори |
|
профессор |
1118449 |
|
фан доктори |
1073010 |
|
фан номзоди |
1027819 |
|
2. |
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори |
|
профессор |
1027819 |
|
фан доктори |
991302 |
|
фан номзоди |
946953 |
|
3. |
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири |
|
фан доктори ёки профессор |
991302 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
946953 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
910682 |
|
4. |
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари |
|
фан доктори ёки профессор |
946953 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
910682 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
874208 |
|
5. |
Бош илмий ходим |
|
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
946953 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
910682 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
874208 |
|
6. |
Етакчи илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан доктори |
910682 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
874208 |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
831064 |
|
7. |
Катта илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
831064 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
788412 |
|
илмий даражага эга бўлмаган |
746709 |
|
8. |
Кичик илмий ходим |
|
фан номзоди |
788412 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
746709 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
705353 |
|
9. |
Тажриба орттирувчи тадқиқотчи |
622340 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 432-модда