язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Ўрта махсус таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2012 й. 270-сон "Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2012 й.

N 270


ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ВА БАНД

БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2007 йил 28 декабрдаги Битимга мувофиқ ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 360 ўқувчи ўрнига ва 100 ўринли ётоқхонага эга бўлган Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг:

Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига 70 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;

пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари жорий этилади;

белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;

ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказ уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин ҳамда:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда қабул ўқиётганларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, жисмоний шахс) шартнома мавжуд бўлганда, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари йўлланмаси бўйича танлов асосида амалга оширилиши назарда тутилсин;

Ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган даромад нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказнинг моддий-техникани ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасалари учун белгиланган педагогик ва ўқув ишлаб чиқариш нормаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича Марказ ишида қатнашадиган корейс мутахассисларига кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича Марказ ишида қатнашадиган корейс мутахассисларига белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда корейс мутахассисларини Марказда ишлашга жалб этишга рухсатномалар берилишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 сентябрдаги

270-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган

аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор







































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари






Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари






























Машинасозлик бўлими

6 киши






Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси

2 киши





















Автомобилларга техник ва сервис хизмати кўрсатиш бўлими

6 киши




















Методист

1 киши
















Электр, электроника ва автоматика бўлими

6 киши




















Бухгалтерия

1 киши
















Ахборот технологиялари бўлими

6 киши




















Ташкилий-ҳуқуқий ишлар бўйича мутахассис

1 киши






















































Ўқув-ишлаб чиқариш бинолари ва ётоқхонадан фойдаланиш хизмати*
















Ходимларнинг умумий сони - 32 киши, улардан бошқарув ходимлари - 7 киши.

*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 431-модда