язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Маданият/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2012 й. ПФ-4469-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.09.2012 й.

N ПФ-4469



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ   "ХАЛҚ   БАДИИЙ

ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ ПФ-4210-СОН

ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида" 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ, оилавий корхоналар халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан 2014 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин".


2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 425-модда