язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси/ Ички ишлар вазирлигининг 28-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 5-сон "Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 03.08.2012 й. Қарори (АВ томонидан 21.09.2012 й. 2391-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2012 й.

N 2391

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.08.2012 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

03.08.2012 й.

N 5


ҚАРОРИ



Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ"

довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 1 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги 204-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 319-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғи

   

А. Абдувалиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 443-модда