ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ишсизлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.01.2012 й. 51-сон "Тошкент шаҳрида вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи шахслар меҳнат фаолиятини тартибга солишга қаратилган қўшимча чоралар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2012 й.

N 51




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ВАҚТИНЧАЛИК

БИР МАРТАЛИК ИШЛАРНИ БАЖАРУВЧИ ШАХСЛАР

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА

ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари афолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида”ги 223-сонли қарорлари талабларини тўлақонли бажаришни ташкил этиш, шунингдек вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б. Мирханов), Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов):

1.1. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари ҳузуридаги Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари иш фаолияти талаб даражасида амалга оширилмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

1.2. Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари иш фаолиятини ҳамда бир марталик ишга ёлланган фуқароларнинг иш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида”ги 223-сонли қарори билан тасдиқланган Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга ошириш чоралари кўрилсин.


2. Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унинг қўлланилиши 6 февралдан бошлаб таъминлансин.


3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б. Мирханов), Бинолардан фойдаланиш департаменти (Ф. Мирҳайдаров), туман ҳокимлари: бир ой муддат ичида вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, 2-иловада кўрсатилган манзилларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари ҳузурида Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари ташкил этилиши ва жойлаштирилишини инобатга олсин.


4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б. Мирханов), туман ҳокимлари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда:

- вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш ишлари жадаллаштирилсин;

- бюролар ҳузурида овқатланиш шохобчалари, санитария тармоқлари, ўриндиқлар билан жиҳозлаш ташкил этилиши ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилиши таъминлансин;

- вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи жисмоний шахс ва юридик шахсларга кўмаклашилсин ҳамда уларга техника ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари тушунтирилсин;

- бюроларда локал ахборот алмашинуви асосида вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун жисмоний ва юридик иш берувчи шахслар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилсин ва уларнинг ҳар ойда янгиланиб борилиши таъминлансин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати, туман ҳокимлари, “Маҳалла” жамғармаси (Ж. Инағомов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А. Набиев), Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов):

5.1. Жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бюролар тўғрисида, ушбу бюролардан рўйхатдан ўтишлари, бюроларда хизматлар текин кўрсатилиши юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилсин.

5.2. Вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқаролар ҳамда иш берувчи жисмоний ва юридик шахслар вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартиби ва паспорт режими қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида хабардор қилинсин.


6. Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов), Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси (Б. Мирханов) тегишли идоралар билан биргаликда:

6.1. Бюролар ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 сентябрда 1406-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирининг 2004 йил 10 сентябрдаги 240-сонли буйруғи талабларини инобатга олиб, 4-иловада келтирилган, керакли маълумотлар киритилиб мукаммаллаштирилган, вақтинчалик бир марталик ишга келган шахслардан талаб этиладиган сўровнома-маълумотлар тўлдирилиши.

6.2. Қарорнинг 4-иловасида келтирилган шаклда фуқароларга вақтинчалик бир марталик ишда ишлаш ҳуқуқини берувчи, ўрнатилган тартибда ҳимояланган, ламинатланган, муддатли гувоҳномани керакли маълумотлар билан тўлдириб, мукаммаллаштирган ҳолда чоп этиш ва тегишли туман бюролари орқали мурожаат қилган шахсларга берилиши ҳамда гувоҳнома асосида фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш чоралари кўрилсин.


7. Бюролар томонидан шахсга бериладиган гувоҳнома ушбу шахснинг Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхатда туришини белгиламаслиги ва ушбу шахснинг Тошкент шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат шартномалари тузиб, доимий муддатга ишга жойлашиш ҳуқуқини бермаслиги тушунтирилсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б. Раҳмонов), ҳоким ўринбосари (Ф. Зияев), Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов), Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси (Б. Мирханов):

8.1. Тошкент шаҳри ҳудудида саноат, қурилиш, савдо, бозор ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ташкилотларда гувоҳнома мавжуд бўлмаган шахсларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти билан шуғулланишига чек қўйиш чоралари кўрилсин.

8.2. Туман бюролари ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш мақсадида локал алмашинувини ташкил этиш юзасидан таклиф ишлаб чиқилсин.


9. Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов): жойлардаги ички ишлар бошқармалари ходимларини кенг жалб этиб, бюроларга мурожаат қилмаган ва ўрнатилган тартибда гувоҳнома олмаган шахсларни аниқлаб, уларни бюроларга мурожаат этишларини таъминлаш чоралари кўрилсин.


10. Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов), “Маҳалла” жамғармаси (Ж. Инағомов) билан биргаликда: вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун Тошкент шаҳрига келган фуқароларни ҳисобга олиш (учёт), ҳисобга олинган бундай тоифа шахсларни ўз вақтида ва тезликда бюрога йўналтириш, улар юзасидан доимий назоратни кучайтириш ишлари амалга оширилсин ҳамда бу ҳақдаги тегишли буйруқ (қарор)ларни қабул қилиш тавсия этилсин.


11. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б. Мирханов), Молия бош бошқармаси (М. Мирмаҳмудов): бир ой муддатда янги бюроларни барпо этиш, мавжуд бюро биноларини таъмирлаш, сақлаш ва уларга сарфланадиган бошқа жорий харажатлар, шунингдек фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишлаш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш учун сарфланадиган харажатларни молиялаштириш ва ечими юзасидан аниқ таклиф киритилсин.


12. Маҳфий.

12.1. Маҳфий.

12.2. Маҳфий.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов ва ҳоким ўринбосари Ф. Зияев зиммаларига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                             Р. Усманов






Қарорга

2-ИЛОВА



Вақтинчалик бир марталик ишларни ташкил

этиш бюролари жойлашадиган манзиллар

РЎЙХАТИ

    

N

Туманлар

  

Манзили

1

Сергели тумани

Саъдий кўчаси, собиқ 36-сонли болалар боғчаси

  

2

Олмазор тумани

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Шифокорлар мавзеси


3

Шайхонтоҳур тумани

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Ибн Сино 2-мавзеси


4

М. Улуғбек тумани

М. Улуғбек кўчаси, 1-уй


5

Юнусобод тумани

16-мавзе, 28а-уй


6

Чилонзор тумани

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, “Абу Сахий” бозори ёнида

  

7

Ҳамза тумани

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Қўйлиқ даҳаси


8

Учтепа тумани

Ўрикзор даҳаси, Тақачи кўчаси, 66-уй

  

                   





Қарорга

3-ИЛОВА



Вақтинчалик иш билан шуғулланувчи фуқаронинг

СЎРОВНОМА варақаси

       

            

             

        

_____________-сон


Сўровнома тўлдирилган сана _________

             

        

                

                

Фамилияси _______________ Исми ______________ Отасининг исми ______________

Туғилган санаси ___________ Туғилган жойи ___________________________________

Жинси ___________

Доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзили ______________________________________

Тошкент шаҳри ҳудудидаги қариндошлари, яқинларининг Ф.И.Ш., манзили ва телефони

__________________________________________________________________

Паспорт серияси ______ рақами ____________ Қаердан берилди _________________

Рўйхатга олиш вақтидаги бандлик ҳолати ___________________________________

Маълумоти ______________________ Мутахассислиги ________________________

Мутахассислиги ёки касби бўйича иш стажи __________________________________

Вақтинчалик ишга ёлланиш сабаби __________________________________________

Қачон, қайси чет мамлакатида бўлган _________________________________________

Жиноий жавобгарликка тортилганми _______________________________________

(қачон ва ЖКнинг қайси моддалари эканлигини кўрсатиши шарт)

           

Иш берувчи

юридик ёки жисмоний

шахснинг номи


Манзили


Ишга ёллаш

муддати


Ишга

ёлланмаган куни


     




                




      




           




            

Сўровномани тўлдирган ходимнинг Ф.И.Ш.

         

Сўровномадаги маълумотлар мен томонимдан тўғри айтилди, уларнинг ҳаққонийлигига кафолат бераман:_________________________ имзо.






Қарорга

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини

амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

ГУВОҲНОМА



Олд кўриниши

   

Вақтинчалик иш билан шуғулланиш

учун Гувоҳнома N ____________


Фамилияси ___________________

Исми _________________________

Отасининг исми _______________

Туғилган санаси _______________

Доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили

_____________________________________

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ________

_____________________________________

_____________________________________

(серия, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)


   


         

   

Расм

жойи


Муҳр   

  

    

   

                



Рўйхатга олиш санаси ___________


Амал қилиш муддати _____ (6 ойгача) ____________ гача


________________ тумани Бюроси раҳбарининг имзоси ва муҳр

                  

               


Орқа кўриниши

               


  

  

  

Гувоҳнома эгасига

Э С Л А Т М А:

     

Гувоҳнома эгаси гувоҳномани ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан бирга олиб юриши ва гувоҳномани зарур ҳолда сақлаши, уни бошқа бегона шахсларга бермаслиги, яшаш манзили ўзгарганда, Республика ташқарисига чиқиб кетганида, гувоҳномани олган бюрога хабар бериши, гувоҳнома муддати ўтишидан 5 кун олдин бюрога мурожаат этиши, паспорт режими ва жамоат тартиби қоидаларига риоя этиши шарт.

Вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, тегишли жавобгарликка тортилиши билан биргаликда гувоҳномадан ҳам маҳрум этилади.

Гувоҳнома ушбу шахснинг Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхатда туришлигини белгиламайди ва ушбу шахсга Тошкент шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат шартномалари тузиб, доимий муддатга ишга жойлашиш ҳуқуқини бермайди.

Бюро махсус рухсат ва лицензия талаб қилинадиган ишларга жойлаштириш вазифаси билан шуғулланиш ваколатига эга эмас.

Иш берувчи томонидан Сизга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинган тақдирда ёки ҳақ-ҳуқуқларингиз бошқача тартибда бузилганда, гувоҳнома берилган бюрога ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: 236-00-25, 236-00-03.

  

  

  

  


















Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск