язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2012 й. ПҚ-1824-сон "Халқаро шартномани қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2012 й.

N ПҚ-1824



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Халқаро шартномалар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2010 йилнинг 15 декабридаги Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилар Кенгашининг "Квоталарни умумий ўн тўртинчи қайта кўриб чиқиш ва Ижро этувчи кенгашни ислоҳ қилиш" ҳақидаги 66-2-сонли Резолюциясига мувофиқ Жамғармага аъзо давлатлар томонидан ратификация қилиниши лозим бўлган Ижро этувчи кенгашни ислоҳ қилиш тўғрисидаги Халқаро валюта жамғармаси Битими моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилинган.


2. 2010 йилнинг 15 декабрида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилар Кенгашининг 66-2-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ижро этувчи кенгашни ислоҳ қилиш тўғрисидаги Халқаро валюта жамғармаси Битими моддаларига киритилган тузатишлар қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов Ўзбекистон Республикаси ушбу тузатишларни қабул қилгани тўғрисида Халқаро валюта жамғармасини хабардор қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу тузатишлар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 449-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 9/2-сон, 267-модда