ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Бирлашган Араб Амирликлари /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Абу Даби, 2008 йил 17 март, Ўзбекистон Республикасининг 04.09.2008 й. ЎРҚ-173-сон Қонуни билан ратификация қилинган, 2012 йил 23 мартдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати

ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм

ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли

турларига қарши кураш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

халқаро жиноятчилик, айниқса унинг уюшган шакллари давлатлар ривожи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини эътироф этган ҳолда,

фуқаролар, жамият ва давлатнинг жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоясини таъминлашга интилиб,

Томонлар давлатларининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка нисбатан одил судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро шартномаларига амал қилиб,

мустақиллик ва ўзаро ёрдам принципларига мувофиқ жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Ваколатли органлар


1. Томонлар ушбу Битим қоидалари ва Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўзларининг ваколатли органлари орқали уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.

Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида ваколатли органлар қуйидагилар ҳисобланади:


Ўзбекистон Республикасидан:

Бош прокуратура;

Ички ишлар вазирлиги;

Миллий хавфсизлик хизмати;

Давлат божхона қўмитаси.


Бирлашган Араб Амирликларидан:

Жиноий хавфсизлик бош дирекцияси, Ички ишлар вазирлиги;

Давлат хавфсизлиги бошқармаси терроризмга қарши кураш масалалари, жумладан, террористик ташкилотлар, гуруҳлар, унсурлар ва уларнинг техникавий ҳаракатлари, фитналар ва молияланиши, уюшган жиноятчилик, курол-яроғ билан ғайриқонуний савдо-сотиқ қилиш, портловчи ва радиоактив моддалар ва оммавий қирғин қуроллари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси масалалари

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск