язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти тўғрисида Битим (Тошкент, 2011 йил 23 август)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида бир

давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида

вақтинча меҳнат фаолияти тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишга амал қилиб,

бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти ҳамкорликнинг муҳим соҳаси эканини эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасида ташқи меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солишдаги ўзаро манфаатдорликка асосланиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Ушбу Битим Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси ҳудудида вақтинча ишлаётган фуқароларининг ва Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ишлаётган фуқароларининг меҳнат фаолияти билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.


2. Ушбу Битим чет эл фуқароларининг кириши учун махсус рухсатнома талаб этиладиган ҳудудлар, ташкилотлар ва объектлардан ташқари икки давлатнинг бутун ҳудудида қўлланилади.



2-модда


1. Ушбу Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар (бундан кейин ваколатли органлар

...