Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

"Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.10.2012 й. 288-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 октябрдаги

288-сон карорига

1-ИЛОВА



"Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш ва

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма туризм соҳасини ривожлантириш учун маблағларни жамлаш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этилади.



II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


4. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

туристик йиғим тўловчилардан ундириладиган туристик йиғим;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар;

туристик йиғим ўз вақтида тўланмаганлиги учун туристик йиғим тўловчилардан ундирилган пеня.


5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.


6. Жамғармага йўналтириладиган туристик йиғим миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


7. Жамғармага тушадиган маблағлар "Ўзбектуризм" миллий компанияси томонидан очиладиган жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.



III. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


8. Жамғарма маблағларидан ҳар йили "Ўзбектуризм" миллий компанияси томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган сметага қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.


9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;

туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;

туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, тегишли хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти чет эл туристик бозорларига кириб бориши бўйича ташкилий ва реклама-ахборот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида рекламалар, мақолалар ва бошқа материалларни жойлаштириш;

хорижий туристик ярмаркаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;

Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;

"Ўзбектуризм" миллий компанияси марказий аппарати ва минтақавий бўлимларининг таъминоти ва уларни моддий-техник таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш.


10. "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.



IV. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


11. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


12. "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси ва бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.


13. "Ўзбектуризм" миллий компанияси Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.


14. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида қолади.


15. "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 478-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 73-модда




































Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск