ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Ваколатхоналар фаолияти (элчихона, консулликлар) /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 23 январь, ЎзР Президентининг 18.06.2009 й. ПҚ-1132-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон

Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия

Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик

ваколатхоналарини жойлаштириш ва уларга

хизмат кўрсатиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарини туриш жойлари ва ишларини тегишли шароитлар билан таъминлаш мақсадида,

Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси, шунингдек Мулкка эгалик ҳуқуқини ўзаро тан олиш ва тартибга солиш тўғрисида Битимни (Бишкек, 1992 йил 9 октябрь) инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Россия томони Москва шаҳрида қуйидаги манзилда Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини жойлаштириш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг мулк ҳуқуқини тан олади:

- Погорельский тор кўчаси 12-уй, умумий майдони 8360,1 кв.метр;

- 1-чи Казачий тор кўчаси 11/2-уй, 1-иморат, умумий майдони 7938,3 кв.метр.


2. Россия томони Ўзбекистон Республикасига Москва шаҳридаги ер участкаларида жойлашган ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қуйидаги манзилдаги биноларни бир йилга 1 рубль миқдорида ижара тўлови билан 49 йилга ижарага беради:

- Погорельский тор кўчаси 12-уй, майдони 5224,5 кв.метр;

- 1-чи Казачий тор кўчаси 11/2-уй, 1-иморат, майдони 3953,1 кв.метрдан иборат.


3. Ушбу Битим кучга кирганидан сўнг мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайдиган ижара шартномаси тузилади ва у мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ижара шартлари асосида ушбу Битим амал қилиши давомида кейинги 49 йиллик муддатларга узайтирилади.


4. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкаларининг жойлашуви ва чегаралари ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган чизмаларда белгиланган (1 ва 2-иловалар).



2-модда


1. Россия томони Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини жойлаштириш учун фойдаланиладиган ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловадаги рўйхатга мувофиқ

...
Время: 0.0282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск