язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2002 й. ПФ-3114-сон "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.08.2002 й.

N ПФ-3114



ПАХТА НАРХИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МЕХАНИЗМИ ТЎҒРИСИДА


Пахта экадиган хўжаликларнинг ички ва ташқи бозорларда барқарор харидоргир юқори сифатли рақобатбардош пахта етиштиришни кўпайтаришдан иқтисодий рағбатлантирилишини кучайтириш, нарх белгилашнинг бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган жаҳон амалиётида қабул қилинган меъёр ва тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:


1. Пахта хомашёсига ички харид нархлари ҳамда экспортга ва республика истеъмолчиларига етказиб берилаётган пахта толасининг улгуржи нархлари жаҳон бозорида шаклланаётган пахта нархи конъюнктурасига мувофиқ белгиланиш тартиби ўрнатилсин. Пахта хомашёси нархини шакллантиришда уни ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, шунингдек уни қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш харажатларининг қопланишини хисобга олиш зарур.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлок хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили янги ҳосил пахтасига нарх белгилашда, шартнома ва контракт мажбуриятларини имзолашда мазкур Фармоннинг 1-бандида белгиланган пахта хомашёсига харид нархлар ва пахта толасига улгуржи нархларни шакллантириш механизмига қатъий амал қилсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси икки ҳафта муддатда пахта хомашёсига харид нархларни ва пахта толасига улгуржи нархларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов