язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ўмон Султонлиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Маскат, 2009 йил 5 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида савдо

ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, икки давлат ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш истагида, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган ҳолда, икки мамлакатда амалда бўлган қонунларга мувофиқ,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар, икки мамлакатда амалда бўлган қонунларга асосан, ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга интиладилар.


2. Ҳамкорлик қуйидаги соҳаларда амалга оширилади:

а) саноат;

б) қишлоқ хўжалиги;

в) транспорт;

г) телекоммуникациялар;

д) инвестициялар.



2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим ва Бутунжаҳон савдо ташкилотини ташкил этиш тўғрисида Битимда

...