язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ўмон Султонлиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 30 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш ва

ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" ва ҳар бири "Аҳдлашувчи Томон" деб юритилади,

ўзаро манфаатлари учун ва бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларини кўпайтиришга қулай шароитлар яратиб бериш учун икки мамлакат ўртасидаги мавжуд иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истагида,

инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, икки давлат ўртасида уларнинг иқтисодий ривожланишига, амалий ташаббусларни рағбатлантиришга, сармоя ва технологияларни етказиб беришга имкон яратишини эътироф этиб,

қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун, агар контекст бошқани талаб қилмаса, қуйидаги сўзлар ҳар бир сўздан кейин келган тушунчаларни англатади:


1. Инвестициялар: ўз ҳудудида инвестицияларни қабул қилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ инвестициялар шаклида амалга оширилган активларнинг ҳар қандай тури ва у, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин мустасно қилмайди:


а) кўчар ва кўчмас мулк ёки ипотека, ушлаб туриш ҳуқуқи ва гаров каби ҳар қандай бошқа мулкий ҳуқуқлар;


б) акциялар, пайлар, қимматли қоғозлар ва компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;


в) пул маблағларига эгалик қилиш ва инвестиция билан боғлиқ иқтисодий қийматга эга бўлган шартномаларнинг қонуний тартибда бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқлари;


г) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, хусусан муаллифлик ҳуқуқлари, саноат мулки ҳуқуқлари, патентлар, саноат дизайнлари, моделлар, савдо маркалари ва савдо номлари, савдо сирлари, технологик жараёнлар, "ноу-хау" ва "гудвилл";


д) қонунчилик ёки шартномада белгиланган концессиялар ва лицензиялар, шу жумладан тадқиқот, қазиб олиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ёки қайта ишлаш билан боғлиқ концессиялар.

Активларнинг инвестиция ва қайта инвестиция қилинадиган шаклидаги

...