язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 23 январь, ЎзР Президентининг 18.06.2009 й. ПҚ-1132-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон

Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия

Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик

ваколатхоналарини жойлаштириш ва уларга

хизмат кўрсатиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарини туриш жойлари ва ишларини тегишли шароитлар билан таъминлаш мақсадида,

Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси, шунингдек Мулкка эгалик ҳуқуқини ўзаро тан олиш ва тартибга солиш тўғрисида Битимни (Бишкек, 1992 йил 9 октябрь) инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Россия томони Москва шаҳрида қуйидаги манзилда Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини жойлаштириш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг мулк ҳуқуқини тан олади:

- Погорельский тор кўчаси 12-уй, умумий майдони 8360,1 кв.метр;

- 1-чи Казачий тор кўчаси 11/2-уй, 1-иморат, умумий майдони 7938,3 кв.метр.


2. Россия томони Ўзбекистон Республикасига Москва шаҳридаги ер участкаларида жойлашган ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қуйидаги манзилдаги биноларни бир йилга 1 рубль миқдорида ижара тўлови билан 49 йилга ижарага беради:

- Погорельский тор кўчаси 12-уй, майдони 5224,5 кв.метр;

- 1-чи Казачий тор кўчаси 11/2-уй, 1-иморат, майдони 3953,1 кв.метрдан иборат.


3. Ушбу Битим кучга кирганидан сўнг мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайдиган ижара шартномаси тузилади ва у мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ижара шартлари асосида ушбу Битим амал қилиши давомида кейинги 49 йиллик муддатларга узайтирилади.


4. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкаларининг жойлашуви ва чегаралари ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган чизмаларда белгиланган (1 ва 2-иловалар).



2-модда


1. Россия томони Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини жойлаштириш учун фойдаланиладиган ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловадаги рўйхатга мувофиқ

...