язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Бразилия Федератив Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим (Бразилиа, 2009 йил 28 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Бразилия Федератив Республикаси

Ҳукумати ўртасида қишлоқ хўжалиги

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Томонлар" деб аталувчилар,

қишлоқ хўжалиги сохасида ҳамкорликни ривожлантириш орқали иккала мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш истагида,

иккала давлатнинг миллий иқтисодиёти ривожланишида қишлоқ хўжалигининг муҳимлигини тан олиб,

бундан буён ҳам қишлоқ хўжалиги савдосини ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб этиш мақсадида,

Томонлар давлатларининг мавжуд қонун ва қоидаларига мувофиқ,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Ҳамкорликнинг мақсади ва соҳалари


1 Томонлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларни, айниқса, қуйидаги соҳаларни, бироқ улар билан чекланмаган ҳолда ривожлантиришни рағбатлантирадилар: чорвачилик ва чорва соғлиғини муҳофаза қилиш, биологик ёнилғи учун хом

...