ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Бирлашган Араб Амирликлари /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 26 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати

ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш

ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Аҳдлашувчи Томонлар Давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни фойдали равишда ривожлантириш истагида, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширадиган инвестицияларини рағбатлантириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш ниятида,

бундай инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тадбиркорлик ташаббусини кучайтиришга ва Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари фаровонлигини оширишга хизмат қилишини эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Асосий атамалар


Мазкур Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестиция" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг тегишли миллий қонунчилигига мувофиқ барча турдаги мол-мулкка эгалик ҳуқуқларини англатади, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:


а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек бошқа мулкий ҳуқуқлар;


б) акциялар, пайлар, облигациялар ёки компаниялар мулкидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари ва/ёки тегишли фаолиятдан олинадиган иқтисодий фойда;


в) иқтисодий бойликлар яратиш учун сарфланган пул маблағларига тааллуқли талабнома ҳуқуқлари ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай фаолият учун талабнома ҳуқуқлари;


г) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, аммо чекланиб қолмасдан муаллифлик ҳуқуқлари, ихтиро учун муаллифлик ҳуқуқи, саноат намуналари, фойдали моделлар, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда технологик жараёнлар, тижорат сирларига тегишли бўлган маълумотлар, "ноу-хау" ва савдо репутацияси ("гудвилл") билан боғлиқ ҳуқуқлар;


д) иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қонун, маъмурий қарор ёки контракт орқали тақдим этиладиган ҳар қандай ҳуқуқлар, шу жумладан, қонун асосида чиқарилган лицензия ва рухсатномалар, аниқлик учун ушбу Битим табиий бойликларни қамраб олмайди.

Киритилган инвестицияланган ёки қайта инвестицияланган мулкий бойликлар шаклининг инвестицияларни қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай тарзда ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди.


2. "Инвестор" атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бирига

...
Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск