ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Покистон Ислом Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида транспорт ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 14 март, 14.12.2007 й. ЎРҚ-128-сон Қонуни билан ратификация қилинган, 2011 йил 24 мартда кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати

ўртасида транспорт ва товарлар транзити

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин алоҳида "Томон", биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар,

Икки давлат ўртасида юклар ташувини, шунингдек ўз давлатлари ҳудудлари орқали учинчи мамлакатларга транзит ташувларни енгиллаштириш истагида,

1965 йил 8 июлдаги Ички континентал давлатларнинг транзит савдоси тўғрисидаги конвенцияси қоидаларига асосланиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1.1. Томонлар, ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ бошқа томон давлат ташувчиларига нисбатан ер усти транспорти коммуникациялари бўйича транспорт воситасига мулкчилик ҳуқуқидан қатъи назар, эркин транзит қатновини тақдим этишга ҳаракат қиладилар.



2-модда


2.1. "Транзит қатнови" бошқа томон давлат ҳудуди орқали Томон давлатлар товарларининг ташуви ва транспорт воситаларининг қатновини англатади.


2.2. Транзит қатновини амалга ошириш мақсадида Томонлар давлат ва хусусий секторда қўшма транспорт компанияларини тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар.



3-модда


3.1. Юклар ташуви Томонлар давлатларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари орқали амалга оширилиши лозим. Автомобиль транспорти орқали халқаро транзит ташувларига ўзаро келишув асосида рухсат берилади ва транзит қатновини бевосита амалга ошираётган транспорт воситасига нисбатан қўлланилади.


3.2. Транзит қатнови билан боғлиқ масалаларни ижро этиш, процедуралар ва қоидалар, шунингдек автомобиль транспорти орқали халқаро транзит ташувларига рухсат бериш Томонлар ўртасидаги ўзаро келишув асосида амалга оширилади.



4-модда


4.1. Томонлар илова қилинган ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган транзит қатнови учун мўлжалланган автомобиль маршрутлари ва рухсатнома жойлари рўйхатини белгилайдилар.


4.2. Томонлар давлатлари ҳудуди бўйича транзит қатнови учун мўлжалланган автомобиль маршрутлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирини хабардор қиладилар.



5-модда


5.1. Томонлар ўз давлатларининг автомобиль ва темирйўл магистраллари бўйича ташувларда транспорт воситалари экипажларининг хавфсизлигини, автотранспорт воситалари, темирйўл вагонлари, контейнерлар, шу жумладан, юкларни сақлашни таъминлаш бўйича керакли чораларни кўрадилар.



6-модда


6.1. Томонлар давлатлари ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарлар транзит мамлакатидаги транспорт фаолиятидан олинадиган даромад ёки фойда солиғи, шунингдек божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.


6.2. Шунингдек, Томонлар ўз миллий қонунчилигига мувофиқ транзит ташувларини амалга ошираётган транспорт воситаларидан йиғимлар, жумладан кириш учун йиғим, шунингдек божхона расмийлаштируви ва транзит юкларининг божхона кузатувини амалга ошириш билан боғли

...
Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск