язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар/ Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2012 й. ПҚ-1834-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2012 й.

N ПҚ-1834



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини мустаҳкамлаш, уларнинг руҳий ва маънавий оламини янада юксалтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги” 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2012 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 26 октябрь жума кунига тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2012 йил 26 октябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2012 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 10-сон, 280-модда