язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қимматли қоғозлар бозори/ Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 27.03. 2002 й. 2002-06-сон "Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан ахборотларни очиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.04.2002 й 1127-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2002 й

N 1127




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИНИНГ

27.03. 2002 й.

N 2002-06


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари

томонидан ахборотларни очиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


2002 йил 28 апрелдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарорини бажариш бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисидаги Низомга асосан БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган "Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан ахборотларни очиш тўғрисидаги Низом"нинг янги таҳрири тасдиқлансин.


2. Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур Буйруқ амалга киритилган вақтдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2000 йил 29 июлда 2002-2-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 31 августда 965-сон билан рўйхатга олинган) "Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан ахборотни очиш тўғрисидаги Низом" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Бош директор                                                                          М. Юнусматов