ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Баҳрайн Қироллиги /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Манама, 2009 йил 16 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш

ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи,

икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ва хусусан, ҳар бир Томон инвесторларининг бошқа Томон ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратиб беришни истаб,

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тижорий ташаббусга омил бўлиши ва иккала Томон фаравонлигини оширишга ёрдам беришини англаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестиция" атамаси бир Томон инвестори бошқа Томон давлати ҳудудида шу Томоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ инвестиция қилган активларининг барча турларини англатади ва хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин фақат уларни эмас:


а) ҳар қандай бошқа моддий ва номоддий, кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек тегишли мулкий ҳуқуқлар;


б) пайлар, акциялар, облигациялар ва компаниялар акцияларидаги фоизларнинг бошқа шакллари ва/ёки тегишли фаолиятдан олинадиган иқтисодий фоизлар шакллари;


в) иқтисодий бойликлар яратиш учун ишлатилган маблағларга талаб қилиш ҳуқуқлари ёки инвестиция билан боғлиқ ва иқтисодий бойликка эга бўлган ҳар қандай фаолиятга даъво қилиш ҳуқуқлари;


г) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, шу жумладан, лекин бу билан чекланиб қолмайди, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, саноат молларининг нусхалари, савдо маркалари ва хизматлари, ва шунингдек техникавий жараёнлар, иқтисодий аҳамияти бор ахборот, "ноу-хау" ва "гудвилл";


д) қонун ёки шартномага мувофиқ иқтисодий фаолият юритиш учун бериладиган ҳар қандай ҳуқуқ, бунга табиат бойликларини қидириш, қазиб олиш ва ишлов бериш концессиялари ҳам киради.


...
Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск