язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги меҳнаткаш-мигрантлари-фуқароларининг ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнаткаш-мигрантлари-фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 4 июль, ЎзР Президентининг 31.10.2007 й. ПҚ-719-сон Қарори билан тасдиқланган, 2009 йил 15 июлдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон

Республикасининг Россия Федерациясидаги меҳнаткаш-

мигрантлари-фуқароларининг ва Россия Федерациясининг

Ўзбекистон Республикасидаги меҳнаткаш-мигрантлари-

фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

меҳнат миграцияси жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш ва икки давлат ўртасида меҳнат кучларининг эркин ҳаракати учун қулай шароитлар яратиб бериш заруриятидан келиб чиқиб,

меҳнаткаш-мигрантларнинг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашни истаб,

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига амал қилиб,

меҳнат миграцияси ва меҳнаткаш-мигрантларнинг ижтимоий ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 1994 йилнинг 15 апрелида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштирокчи давлатлари раҳбарлари имзолаган Битим принципларига асосланиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланган ва Россия Федерацияси фуқаролари ҳисобланган меҳнаткаш-мигрантларининг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини тартибга солади.



2-модда


1. Ушбу Битимнинг амали барча меҳнаткаш-мигрантларга, жинси, ирқи, тили, диний эътиқоди ёки маслаги, сиёсий ва бошқа қарашлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, ёши, иқтисодий, мулкий, оилавий аҳволи ёки ходимнинг ишчанлик қобилияти билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа белгидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Ҳеч нарса ушбу Битимда меҳнаткаш-мигрантларни қабул қ

...