ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.1996 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси адвокатлик бирлашмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.07.1996 й.
N 250
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛИК
БИРЛАШМАЛАРИДА АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ
БИЛАН ШУFУЛЛАНУВЧИ ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ
ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий, профессионал бирлашмалари сифатида адвокатлик тузилмалари фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, шунингдек уларнинг самарали фаолиятини ва ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Белгилансинки, адвокатлик бирлашмалари иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида, улардан адвокатлик тузилмалари умумий эҳтиёжларига суммалар ушлаб қолингандан кейин, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлайдилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш, давлат ижтимоий суғурта маблағларини сарфлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов