ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 5. Фойдаланувчи учун материаллар / Шартнома шакллари /

"NORMA" дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома (умумий шакл)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

"NORMA" дастурий маҳсулотларидан

фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги

_______-сонли ШАРТНОМА

    

Тошкент ш.

"___"_________20__й.

        

Кейинги ўринларда Ҳуқуқ эгаси деб аталадиган "Norma" МЧЖ номидан _____________________ асосида иш кўрувчи ____________________________ бир томондан, ва кейинги ўринларда Фойдаланувчи деб аталадиган _______________________________ номидан ________________________ асосида иш кўрувчи _________________________________________________ бошқа томондан, биргаликда Томонлар, алоҳида эса - Томон деб аталувчилар ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:



1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


1.1. Ҳуқуқ эгаси дастурий таъминот ва тизимлаштирилган ахборотнинг маълумотлар базасидан иборат "NORMA" дастурий маҳсулоти (маҳсулотлари)нинг (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади, Фойдаланувчи эса Тизимни ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда, тартибда ва муддатларда қуйидаги спецификацияга мувофиқ олади:


N

Тизим

номи

Тизим

версияси

Фойда-

ланиш

муддати

(ойда)

Техник назорат

Нусхалар

сони

1 нусханинг нархи (МҲТЭКМда)

Қиймати

ҲТЭКМда)

дав-

рийлиги

умумий сони*

1.









2.









3.










ЖАМИ:








        

*) Техник назорат ўтказишнинг умумий сони маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очишни ҳам ўз ичига олади.


Шартнома суммаси ҚҚСсиз ушбу Шартнома кучга кирган кунга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ___________________ бараварини ташкил этади.


1.2. Фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш ____________________нинг офисида маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш орқали амалга оширилади, бу Томонларнинг ҳисобварақ-фактурани ва ушбу Шартномага 1-сон иловага мувофиқ шакл бўйича Маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш далолатномасини расмийлаштиришлари билан тасдиқланади.


1.3. Ҳуқуқ эгаси фойдаланиш муддати мобайнида ушбу Шартноманинг 1.1-бандида белгиланган даврийликда _______________________нинг офисида ушбу Шартномага 2-сон иловага мувофиқ шакл бўйича ҳужжатни расмийлаштирган ҳолда ёки Фойдаланувчига ўрнатилган тартибда Интернет тармоғида орқали Маълумотлар базасини актуаллаштириш имкониятини бериш йўли билан (Тизимнинг якка фойдаланилувчи, тармоқ ва Flash-версиялари учун) Тизим нусхаси (нусхалари)нинг техник назоратини амалга оширади.



2. ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


2.1. Фойдаланувчи ушбу Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган Шартнома Суммасининг 100 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни Ушбу Шартнома тузилган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида Ҳуқуқ эгасининг ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.


2.2. Шартнома Суммаси банкнинг пул маблағларини қабул қилганлиги ёки ўтказганлиги учун ундириладиган комиссия хизматларининг қийматини ўз ичига олмайди. Шартнома Суммасини Ҳуқуқ эгасининг ҳисоб рақамига ўтказиш билан боғлиқ банк харажатларини Фойдаланувчи тўлайди.


2.3. Ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда, Шартномани узайтиришлар сонига қараб Ҳуқуқ эгасининг Тарифига мувофиқ асосий нархнинг камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатини ҳар сафар узайтирганлик учун МҲТЭКМдаги тўлов миқдори ўзгармас саналади.

Бунда МҲТЭКМ Узайтириш тўғрисидаги келишув имзоланган кунга ёки агар Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кунга Томонлар Узайтириш тўғрисидаги келишувни имзоламаган бўлсалар, Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кунга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ўрнатилади.

Томонлар Узайтириш тўғрисидаги келишувни ушбу Шартномага 4-сон иловага мувофиқ шакл бўйича ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати ҳар сафар узайтирилганда имзолайдилар.


2.4. Ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати ҳар сафар узайтирилганда Фойдаланувчи Шартнома Суммасининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, ушбу Шартнома узайтирилган санадан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида Ҳуқуқ эгасининг ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.



3. БОШҚА ҚОИДАЛАР


3.1. Томонлар шуни эътиборга оладиларки, Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Тизим нусхаси (нусхалари)нинг маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш ва Техник назоратни амалга ошириш тартиби, Тизимга, маълумотлар базасига ва улардаги муаллифлик материалларига нисбатан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга риоя қилиниши ҳамда бошқа масалалар www.norma.uz сайтида жойлаштирилган, ушбу Шартномага 3-сон илова бўлган "NORMA" дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги низомда (кейинги ўринларда - Низом) белгиланади.


3.2. Томонларнинг ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун айбдор Томонга нисбатан Низомда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.


3.3. Томонлар ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан, шу жумладан талабнома юбориш тартибида ҳал этадилар. Келишувга эришилмаган тақдирда, низо кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига берилади.


3.4. Ушбу Шартнома Фойдаланувчидан ушбу Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ олдиндан тўлов Ҳуқуқ эгасининг ҳисоб рақамига келиб тушган пайтдан бошлаб кучга киради ва Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати тугагунга қадар амал қилади. Агар Томонлардан ҳеч бири ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар камида 30 (ўттиз) календарь куни қолганда ушбу Шартномани унинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан тугатиш тўғрисида ўз ниятини ёзма равишда баён этмаса, ушбу Шартнома Низомда белгиланган тартибда, Томонлар Шартноманинг амал қилиш муддатини Узайтириш тўғрисида тегишли келишувни расмийлаштирган ҳолда, Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланишнинг амалдаги муддати тугаган кундан кейинги кундан бошлаб худди шу муддатга ва аввалги шартларда узайтирилган деб эътироф этилади.


3.5. Ушбу Шарномага иловалар унинг ажралмас қисмлари ҳисобланади ва фақат у билан бирга қўлланилади. Томонлар Ҳуқуқ эгасининг www.norma.uz сайтида жойлаштирилган иловаларнинг юридик кучини эътироф этадилар, шунингдек кўрсатилган ҳужжатлар қоғозда тузилган ҳужжатларга тенглиги ва Томонлар ижро этишлари учун мажбурийлигига розилик билдирадилар.


3.6. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, шундай шаклда киритилади.


3.7. Ушбу Шартнома ҳар бир Томон учун бир нусхадан, икки нусхада тузилди.



4. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ, БОШҚА РЕКВИЗИТЛАРИ

  

ҲУҚУҚ ЭГАСИ:


ФОЙДАЛАНУВЧИ:

"Norma" МЧЖ


_____________________________________


СТИР 202970267


СТИР ________________________________


ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди 326010018639


ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди

______________________


ИФУТ 58.29.0


ИФУТ _______________________________


Манзил: Тошкент шаҳри,

Толлимаржон кўчаси, 1/1


Манзил: ______________________________


Ҳ/р 20208000604009156001


_____________________________________


"KDB bank Uzbekistan" АЖ,

Яккасарой ф-ли, Тошкент шаҳри


_____________________________________

_____________________________________


банк коди 01065


банк коди ____________________________


Тел.: _________________________


Тел.: ________________________________


Тел./факс (авт.): ________________


Факс: _______________________________


E-mail: ________________________

E-mail: ______________________________

         


5. ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ ВА МУҲРЛАРИ

         

ҲУҚУҚ ЭГАСИ

ФОЙДАЛАНУВЧИ

     

.____________________________


         

_____________________________

М.Ў.

М.Ў.

            





















Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск