Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳузуридаги "Қоплаш фонди" Республика жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентиниг 20.12.1995 й. ПФ-1327-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентиниг

1995 йил 20 декабрдаги

ПФ-1327-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳузуридаги

"Қоплаш фонди" Республика жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


"Қоплаш фонди" республика жамғармаси аҳолининг 1999 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган омонатлари ва суғурта бадалларини индексация қилиш ҳамда омонатчиларнинг индексация қилинган пул маблағларини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ташкил этилади.

Низом "Қоплаш фонди" республика жамғармасини шакллантириш манбалари ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаб беради. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, барча банклар ва бюджетдан ташқари фондлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



1. "ҚОПЛАШ ФОНДИ"НИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА ТАРТИБИ


1. "Қоплаш фонди" Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари, бюджетдан ташқари фондларнинг йиллик бадаллари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан шакллантирилади.


2. "Қоплаш фонди"нииг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи эса банкларнинг, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан шакллантирилади.


3. Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари, бюджетдан ташқари фондларнинг йиллик бадалллари миқдорлари тегишли йилга йил чораклари бўйича тақсимланган ҳолда маблағларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб ҳалқ банкининг ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.


4. Халқ банкининг келаси йилга ҳисоб-китоблари Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағлари индексация қилиш бўйича республика комиссиясига ҳар бир йилнинг 1 октябридан кечикмасдан тақдим этилади.


5. Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда ҳар йили "Қоплаш фонди"ни тўлдириш учун ажратиладиган маблағларни йил чораклари бўйича тақсимлаган ҳолда бир йилга зарур маблағларни назарда тутади.


6. Халқ банкида "Қоплаш фонди"га тушувчи маблағларни жамлаш ва ҳисобга олиш учун махсус счёт очилади.


7 Маразий банк, Халқ банки, тижорат банклари, бюджетдан ташқари фондлар ҳар йили "Қоплаш фонди" бадаллари учун ҳар бир йилга Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш бўйича республика комиссияси томонидан белгиланадиган улушларда зарур маблағларни назарда тутадилар.


8 Молия вазирлиги. Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари ва бюджетдан ташқари фондлар йилнинг ҳар чорагида (чоракнинг биринчи ойининг 10-кунига қадар) "Қоплаш фонди"га республика комиссияси белгилаган миқдорларда маблағ ўтказадилар.


9 1997 йилдан бошлаб "Қоплаш фонди" маблағларини шакллантириш чоғида ушбу фонднинг бўш турган маблағларини кредит ресурслари сифатида бозор ставкалари бўйича тижорат банкларига беришдан олинадиган даромадлар ҳисобга олинади.



2. "ҚОПЛАШ ФОНДИ"НИНГ

МАБЛАҒЛАРИДАИ ФОЙДАЛАНИШ


"Қоплаш фонди"ди "Индексация" махсус счётларидан аҳолига индексация қилинган суммаларни тўлаш учун фойдаланилади.

Халқ банки муассасаларидаги "Индексация" махсус счётларида йўқлаб олинмаган суммалар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлардан тижорат банкларига бозор ставкалари бўйича бериладиган кредит ресурслар сифатида фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки "Қоплаш фонди"га маблағларнинг ўз вақтида тушишини ҳамда аҳолига индексация қилинган суммалар бериишини ҳар ойда ҳисобга олиб боради ва доимий назоратни амага оширади.

Халқ банки йилни ҳар чорагида тугаган йил чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига "Қоплаш фонди"га маблағлар тушиши ва улардан фойдаланиш ҳақида ҳисобот тақдим этади.



-----------------------------------

"Қоплаш фонди" республика жамғармасига маблағлар тушиши ва сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклатилади.

































Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск