язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.1996 й. ПФ-1504-сон "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.08.1996 й.

N ПФ-1504



БЮДЖЕТ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР УЧУН ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш, солиқ ва тўлов-интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун масъулиятини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда тўловни қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ундириб олиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


2. Тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларининг ҳолатидан қатъи назар, солиқ тўловчида маблағ мавжуд бўлган тақдирда бюджетга тўловлар ўз вақтида ўтказилишини таъминласинлар.

Қарздор корхонанинг сўмлардаги маблағи етарли бўлмаган ва валюта ҳисобварақларида маблағлари мавжуд бўлган тақдирда вакил қилинган банкларга солиқ. идораларининг тақдимномаси бўйича мазкур валюта маблағларини Ўзбекистон республика валюта биржасида сотиладиган кундаги курс бўйича, бюджет олдидаги қарзни узиш учун зарур ҳажмларда қатъий тартибда сотиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

экспорт маҳсулоти (марказлаштирилган экспорт бундан мустасно) республика божхона чегарасидан ўтган пайтдан бошлаб 60 кундан кейин сотилган ҳисобланади ва тегишли барча солиқ тўловлари тўланиши мажбур;

солиқ идораларининг сўрови бўйича банклар ўз мижозлари бўлмиш корхоналарнинг солиқ тўловларини бекаму-кўст ва тўғри тўлаётганликлари устидан назоратни амалга ошириш учун шу корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни беришлари шарт;

хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатувчи бошқа банкка ўтганида у солиқ идорасининг солиқлар ҳамда бошқа тўловлар бўйича ўзининг давлат бюджети билан ўзаро муносабатлари қандай ҳолатда экани тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак. Бунда хўжалик юритувчи субъект бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан кейингина янги ҳисоб-китоб варағини очишга йўл қўйилади;

нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (ёхуд виртуал кассадан) фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга;

корхоналар ва тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга векселлар билан операциялар бўйича ёки бажарилиши тўхтатилган шартнома бўйича олдиндан тўлаш ҳолида тушган тўловларни қайтариш мақсадида нақд пул маблағларини тўлашга йўл қўйилмайди. Мазкур пул маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли ҳисоб-китоб (жорий) варақларига ўтказилиши лозим. Белгиланган тартибни бузганлик учун айбдор корхона ва тижорат банкига юридик ёки жисмоний шахснинг банк ҳисоб-варағига олдиндан ўтказилмай берилган нақд пул маблағи миқдорида жарима солинади.


4. 1996 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза асосидаги шартномалар тузиш тақиқлансин.


5. Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўласинлар, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасинлар, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.

6. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда векселларни қўлланиш бюджет билан ҳисоб-китоблар тартибининг бузилишига олиб келмаслигини назарда тутган ҳолда вексел муомаласини такомиллаштиришга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб республика Молия вазирлиги ва молия идораларининг таркибига республиканинг акциз солиғига тортиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи катта корхоналарида акциз солиқлари бўйича инспекторлар лавозимини жорий этиш, уларнинг зиммасига акциз солиқларини хомчўт қилиш ва тушумини таъминлаш вазифаларини юклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамаси солиқ тўловчи мазкур катта корхоналар, биринчи навбатда вино-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган шундай корхоналарда даромадларни муттасил назорат қилиш ҳамда бюджет олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун уларнинг рўйхатини ҳар йили тасдиқласин.

9. Республиканинг суд ва солиқ идоралари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузишга йўл қўяётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексининг 176-моддасида кўзда тутилган маъмурий таъсир чораларини кенгроқ қўлласинлар.


10. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармоннинг амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов