ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Молия вазирлигининг 85-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-37-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 06.12.2012 й. Қарори (АВ томонидан 12.12.2012 й. 2404-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.12.2012 й.
N 2404
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.12.2012 й. N 85 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 06.12.2012 й. N 2012-37 |
ҚАРОРИ
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш
ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
(2013 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 569-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 81, 2011-39-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2301, 2011 йил 16 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 540-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар*
учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана
НАРХЛАР
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
2750 |
3350 |
Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
6250 |
7600 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 572-модда