Т/р
|
Тадбирларнинг номи
|
Амалга
ошириш шакли
ва механизмлари
|
Бажариш
муддатлари
|
Масъуллар
|
Кутилаётган натижа
|
I БЎЛИМ. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲОЛАТИНИ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
|
1.1.
|
Компьютер ва ахборот технологиялари билан жиҳозланганлик даражасини, шу жумладан, ахборот ресурслари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини, кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони ва сифатини, шунингдек судлар тизимида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакали кадрлар билан таъминланганликни таҳлил қилиш.
|
Таҳлил қилиш ва хулосалар тайёрлаш
|
2012 йил декабрь - 2013 йил январь
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари (ААТТ) давлат қўмитаси,
Адлия вазирлиги
|
Компьютер техникаси ва ахборот технологиялари билан жиҳозланганлик ҳамда уларни судлар фаолиятида жорий этиш даражасини аниқлаш.
|
1.2.
|
Судлар тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.
|
Хорижий тажрибани ўрганиш бўйича таклифлар киритиш
|
2013 йил январь
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Судларни ахборотлаштириш бўйича асосий йўналишларни аниқлаш.
|
1.3.
|
Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг концептуал йўналишларини, шунингдек судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш.
|
Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
|
2013 йил январь
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишларини ва уларнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш.
|
1.4.
|
Электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан, компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича идоравий низомларни қабул қилиш.
|
Идоравий йўриқномалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш
|
2012 йил
декабрь - 2014 йил август
|
ААТТ давлат қўмитаси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди
|
Компьютер техникасидан, ахборот технологияларидан ва электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
|
II БЎЛИМ. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
|
2.1.
|
Судлар ходимларини компьютер ва идора техникаси билан зарур миқдорда таъминлаш.
|
Компьютер ва идора техникаси сотиб олиш
|
2013-2014 йиллар
|
Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Судлар тизимида компьютерлаштириш даражасини ошириш.
|
2.2.
|
Судларнинг марказий аппаратида ва ҳудудий бўлинмаларида маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш ва маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш
|
2013 йил декабрь
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Замонавий компьютер техникаси имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш.
|
2.3.
|
Маҳаллий тармоқларни корпоратив тармоққа бирлаштириш ва зарур сервер ускуналари билан жиҳозлаш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш ва корпоратив тармоқларни ташкил этиш
|
2014 йил март
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Компьютер техникаси ва ахборот тизимлари имкониятларидан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш.
|
2.4.
|
Электрон суд жараёнини, шу жумладан, суд жараёнларини видео-, аудио қайд этишни, шунингдек суд жараёнлари стенографиясининг янги турларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.
|
Таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш
|
2013 йил сентябрь
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Замонавий ахборот-компьютер технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш.
|
III БЎЛИМ. СУДЬЯЛАРНИНГ, СУДЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ КОМПЬЮТЕР
САВОДХОНЛИГИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ ВА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ИШДА ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ
ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
БЎЙИЧА УЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ
|
3.1.
|
Судьяларнинг, судлар марказий аппарати, вилоятлар ва туманлар бўлинмалари ходимларининг малакасини ва компьютер саводхонлигини ошириш, уларни ахборот технологияларига ҳамда ахборот хавфсизлигига, тизимлар ва ресурсларни ҳимоя қилишга ўқитиш.
|
Тадбирлар режасини тасдиқлаш
|
2014 йил январь - 2014 йил август
|
Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси, "Компьютерлаштириш маркази" ДУК
|
Судлар ходимларининг компьютер техникасидан ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш.
|
3.2.
|
Судьяларнинг ва суд ходимларининг ишда компьютер техникасидан ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича билимларини текшириш.
|
Жадвал режасини тасдиқлаш
|
2014 йил январь - 2014 йил август
|
Олий суд, Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Ходимларнинг малакаси ва кўникмаларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлигини баҳолаш.
|
IV БЎЛИМ. МИЛЛИЙ АХБОРОТ ТИЗИМИ ДОИРАСИДА
ИНТЕГРАЦИЯЛАШТИРИЛАДИГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ
ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ
|
4.1.
|
Судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, тизимлаштириш ва сақлаш бўйича "Судлар фаолияти" ва "Суд ҳужжатлари" ахборот тизимларини яратиш.
|
Техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
|
2014 йил январь - 2014 йил август
|
Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Қоғозсиз ва автоматлаштирилган иш жараёнларига босқичма-босқич ўтиш йўли билан судлов ишларини юритишнинг тезкорлигини таъминлаш.
|
4.2.
|
"Адлия-2" ахборот тизимлари комплекси, Миллий ахборот тизими доирасида "Судлар фаолияти" ва "Суд ҳужжатлари" ахборот тизимларини соҳага оид бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашни таъминлаш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш
|
2014 йил январь - 2014 йил декабрь
|
Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
Судларнинг ахборот тизимларини босқичма-босқич интеграциялаш асосида Миллий ахборот тизимини шакллантиришни таъминлаш.
|
V БЎЛИМ. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ,
КЎРСАТИЛАДИГАН ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР
СИФАТИНИ ОШИРИШ
|
5.1.
|
Маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали Олий судга;
Олий хўжалик судига
даъво, илтимоснома ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш имконияти берилиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда судларнинг веб-ресурсларини модернизациялаш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш
|
2014 йил август - 2014 йил декабрь
2012 йил декабрь
|
Олий суд, Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Маълумотлар билан алмашишнинг электрон воситалари орқали юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ишлаш самарадорлигини ошириш.
|
5.2.
|
Хўжалик судларининг қарорларини мажбурий тартибда эълон қилишнинг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда судларнинг веб-ресурсларини модернизациялаш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш
|
2013 йил май
|
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Маълумотлар билан алмашишнинг электрон воситалари орқали юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ишлаш самарадорлигини ошириш.
|
5.3.
|
Маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали суд муҳокамаси қатнашчиларини хабардор қилиш имкониятини бериш ва уларга суд ҳужжатларини ҳамда бошқа хат-хабарларни юбориш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш
|
2013 йил май
|
Олий хўжалик суди,
Олий суд
ААТТ давлат қўмитаси
|
Суд ишларини юритиш доирасида юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилиш механизмини такомиллаштириш.
|
VI БЎЛИМ. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ШУНИНГДЕК
ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИНИНГ ХАВФСИЗ
ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
|
6.1.
|
Тизимлар, тармоқлар ва ресурсларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг ягона талаблари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида судлар тизимида ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Олий суд;
Олий хўжалик суди.
|
Идоравий низомларни тасдиқлаш
|
2014 йил август - 2014 йил декабрь
2013 йил май
|
ААТТ давлат қўмитаси,
Олий суд, Олий хўжалик суди
|
Ахборот тизимлари, компьютер тармоқлари ва ахборот ресурсларининг ҳимояланганлигини таъминлаш.
|
6.2.
|
Электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ягона ҳимояланган корпоратив электрон почтани ва электрон ҳужжатлар айланиши тизимини белгиланган тартибда жорий этиш ва улардан фойдаланиш.
|
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш
|
2012 йил декабрь - 2013 йил июль
|
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
|
Электрон шаклдаги хат-хабарларнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳимояланган тарзда жўнатилишини таъминлаш, ҳужжатларни жўнатишда қоғоз сарфини қисқартириш.
|