язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Иш вақти ва дам олиш вақти/ Ишдаги танаффуслар. Дам олиш ва байрам кунлари. Таътил/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2012 й. ПҚ-1886-сон "Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2012 й.

N ПҚ-1886



ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ

КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА



Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


2012 йил 29 декабрь шанба ва 30 декабрь якшанба дам олиш кунлари мос равишда 2012 йил 31 декабрь душанба ва 2013 йил 2 январь чоршанба кунларига кўчирилсин;


2012 йил 29 декабрь шанба ва 30 декабрь якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2012 йил, 12-сон, 370-модда