язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Украина Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ахборот билан алмашиш тўғрисида Битим (Тошкет, 1996 йил 5 декабрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Украина Ҳукумати ўртасида солиқ

қонунларини бузишларга қарши кураш

соҳасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва

ахборот билан алмашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

ўз давлатларининг амалдаги қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига риоя этиб,

солиқлар соҳасидаги ҳуқуқ бузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,

ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим мавзуси


1. Томонлар ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасида ҳуқуқ бузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича самарали курашни ташкил этиш мақсадидаги ҳамкорлиги мазкур Битимнинг мавзуи ҳисобланади.


2. Мазкур Битим Томонларнинг фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро битимлардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва

...