язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.112012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.12.2012 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2012 й.

N ЎРҚ-343



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2013 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН    АСОСИЙ    ЙЎНАЛИШЛАРИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ, ШУНИНГДЕК СОЛИҚ

ҲИСОБОТИНИ  ТАҚДИМ  ЭТИШ  ДАВРИЙЛИГИ

ҚИСҚАРТИРИЛИШИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА  ЎЗГАРТИШ  ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 28 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 6 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 10, 270-модда) 125-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмдаги "еттинчи хатбошисига" деган сўзлар "саккизинчи хатбошисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун 2013 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2012 йил 26 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 584-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 12-сон, 334-модда