ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2012 й. 365-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 декабрдаги

365-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 31 мартдаги ПФ-371-сон Фармони билан ташкил этилган ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

ОАК ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


2. ОАК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.


3. ОАК ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


4. Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ОАК фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


5. ОАК юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ОАКнинг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар ОАКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу фаолиятни ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

диссертация ишларига ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, бундан буён - PhD), фан доктори (Doctor of Sciences, бундан буён - DSc) илмий даражалари ва илмий унвонлар талабгорларига талабларнинг ягоналигини таъминлаш;

илмий ва илмий-педагог кадрларнинг сифат таркибини яхшилашга, жамият ва давлат эҳтиёжларини, фан, таълим, техника ва технологияларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда илмий ва илмий-педагог кадрлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

ортиқча бюрократик жараёнларни йўқотишга йўналтирилган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг барча босқичларида ОАК фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг барча босқичларида холисликни таъминлаш;

фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) илмий даражалари ва илмий унвонларга қўйиладиган малака талабларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш.

7. ОАК ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш ишида халқаро ҳамкорлик бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида республика Фанлар академияси, вазирликлари, идоралари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун диссертация тадқиқотлари мавзулари мониторингини олиб боради, шунингдек уларни рўйхатдан ўтказади;

таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчи институтлари томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатининг тизимли мониторингини олиб боради;

илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлар ишини шакллантириш ва ташкил этиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, фан доктори илмий даражаси ва илмий унвонлар тўғрисидаги низомни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

вазирликлар ва идоралар, Фанлар академиясининг илтимосномалари бўйича олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгашларни ташкил этади, уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди, илмий кенгашларга диссертацияларни ҳимояга қабул қилиш ҳуқуқини берувчи илмий мутахассисликлар рўйхатини белгилайди;

илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгашлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширади ва улар иши мониторингини олиб боради, эксперт кенгашларнинг таклифлари асосида уларнинг фаолиятини тўхтатиб туради ёки тўхтатади;

фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан, электрон илмий-техник журналлар рўйхатини белгилайди;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда фан, техника, таълим ва маданиятни ривожлантириш йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар мутахассисликлари турларини такомиллаштириш ишларини олиб боради;

фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияларнинг давлат экспертизасини ўтказади;

тегишли илмий кенгашнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди, олий таълим муассасалари кенгашлари ёки илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари тақдимномаси бўйича профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини беради;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва ишлайдиган хорижий мамлакатлар фуқароларига хорижий мамлакатлар аттестация органлари томонидан берилган илмий даража илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация (эквивалентликни аниқлаш) қилади;

давлат намунасидаги фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) дипломларини, профессор, доцент ва катта илмий ходим аттестатларини расмийлаштиради;

ОАКга тушадиган апелляциялар, таклифлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқ режалаштириладиган диссертация тадқиқотлари мавзуларини мувофиқлаштириш ва диссертация тадқиқотларини муҳокама қилиш учун фан тармоқлари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар ташкил этади;

ҳимоя қилинган диссертация ишларини таҳлил қилади ва республика вазирликларига, идораларига натижалари диссертация ишларида баён қилинган илмий тадқиқотлар бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг диссертация ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш мумкинлиги тўғрисидаги тегишли тавсиялар билан биргаликда юборилишини таъминлайди;

ОАК ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий мамлакатларнинг аттестация органлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатади ва уни амалга оширади ҳамда белгиланган тартибда ахборот айирбошлашни ташкил этади.



III. ОАКнинг ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


8. ОАК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олиш;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича давлатлараро музокараларда иштирок этиш;

эксперт кенгашларнинг қарорлари асосида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича бир марталик илмий кенгашлар ташкил этиш ва уларнинг ишини назорат қилиш;

ОАК Раёсати мажлисларида иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлар раисларининг ҳисоботларини эшитиш;

диссертация ишларини илмий экспертизадан ўтказиш ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текшириш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда қатнашиш, оппонент ва тақризчи функцияларини бажариш даврида жалб этиладиган олимлар ва мутахассислар доимий иш жойларидаги иш ҳақи сақланган ҳолда ўз хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилади;

малака имтиҳонлари рўйхатини белгилаш ва уларнинг ташкил этилиши ва савиясини назорат қилиш;

илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ишлаб турган ташкилотлардан белгиланган тартибда ҳар йилги ҳисоботларни ҳамда республикада олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга ошириш учун вазирликлар ва идоралардан зарур ахборотни олиш;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, диссертация тадқиқотларининг сифати илмий ва амалий аҳамиятини ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун идоралараро кенгашларни белгиланган тартибда чақириш;

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, кенгашлар, конференциялар ишида қатнашиш;

диссертацияларга қўйиладиган талабларга мувофиқ фан ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамияти юзасидан қўшимча хулоса олиш мақсадида диссертация ишларини зарур ҳолларда илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга юбориш;

олий таълим муассасалари ёки илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва тегишли кенгашларининг тавсияларига биноан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни илмий даражалар ва илмий унвонлардан белгиланган тартибда маҳрум қилиш ёки уларни тиклаш.


9. ОАК ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш ҳуқуқига эга.


10. ОАК зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқариш ҳуқуқига эга.


11. ОАК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни ушбу Низомга мувофиқ бажаришга мажбур, республикада олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимининг ҳолати ва уни такомиллаштириш юзасидан жавоб беради.



IV. ОАК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. ОАКга Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

ОАКнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош илмий котиби бўлади. Бош илмий котибнинг вазифалари ОАК раиси томонидан белгиланади.


13. ОАКнинг аппарати унинг ижро этувчи органи ҳисобланади, ОАК аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


14. ОАК раиси:

ОАК ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда ОАКга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

ОАКнинг эксперт кенгашлари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалари фаолиятини йўналтиради ва назорат қилади;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида ОАК қарорларини, илмий даражалар бериш тўғрисидаги дипломларни ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги аттестатларни имзолайди;

ОАК аппаратининг ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ОАК аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

ОАК аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ОАК аппаратининг штат жадвалини, шунингдек ОАК аппарати харажатлар сметасини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. ОАК раиси, бош илмий котиб ҳамда фаннинг асосий йўналишлари бўйича фан, техника, таълим ва маданият соҳасидаги етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат бўлган Раёсат ОАКнинг раҳбарлик қилувчи ижро этувчи органи ҳисобланади. Раёсатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Раёсат ишига ОАК раиси раҳбарлик қилади.

Зарурият бўлганда ОАК раиси Раёсат аъзолари таркибини қисман ўзгартириш бўйича таклифни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

ОАК Раёсати раҳбарлик қилувчи ижро этувчи орган сифатида қуйидаги функцияларни бажаради:

илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ташкил этиш тартибини ишлаб чиқади, илмий кенгашлар тузишга рухсатномалар беради, уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди, уларга тегишли мутахассисликлар бўйича диссертация ишларини кўриб чиқиш ҳуқуқини беради;

эксперт кенгашлар ташкил этиш тўғрисида қарорлар чиқаради;

илмий кенгашларнинг илмий даражалар бериш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди ҳамда илмий унвон бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раисларининг ва илмий унвонлар бериш бўйича кенгашлар раисларининг ишлари тўғрисида ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;

илмий йўналишлар бўйича бош инспекторларнинг илмий даража бериш, шу жумладан, ҳимоя қилинган диссертациялар бўйича аттестация йиғмажилдларининг, шунингдек илмий унвонлар бериш бўйича аттестация йиғмажилдларининг ОАК талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.


16. Бош илмий котиб ҳимоя қилинган диссертацияларнинг ОАК талабларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради ва қуйидаги илмий йўналишлар бўйича таркибига 6 нафар бош инспекторлар кирадиган Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади:

физика-математика фанлари;

кимё, биология ва геология-минерология фанлари;

техника фанлари;

қишлоқ хўжалиги фанлари;

ижтимоий фанлар (тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, ҳуқуқшунослик, педагогика фанлари);

тиббиёт ва психология фанлари (тиббиёт, фармацевтика, ветеринария, психология фанлари).

Ҳар бир бош инспектор тегишли илмий йўналишлари бўйича ҳимоя қилинган диссертацияларнинг ОАК талабларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради ва ОАК Раёсати мажлисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.

17. ОАК Раёсати аъзолари, шунингдек аппарат ходимлари ОАК эксперт кенгашлари ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар аъзолари бўлиши мумкин эмас.

18. ОАК Раёсатининг мажлиси унинг фаолиятининг ташкилий шакли ҳисобланади. ОАК Раёсати мажлиси, агар унда унинг аъзоларининг оддий кўпчилиги қатнашса, ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.


19. ОАК Раёсати қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва агар унинг учун мажлисда қатнашувчи ОАК Раёсати аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади.


20. ОАК Раёсати қарорлари қарорлар шаклида расмийлаштирилади ҳамда ОАК раиси, бош илмий котиб ва ОАК аппаратининг масъул ходимлари томонидан имзоланади.


21. ОАК Раёсати мажлислари баённомалари расмийлаштирилади ҳамда ОАК раиси ва бош илмий котиб томонидан имзоланади.


22. ОАК Раёсати аъзолари мажлис бошлангунга қадар кун тартиби ва мажлисда кўриб чиқиладиган барча материаллар билан танишишлари керак. ОАК Раёсатида кўриб чиқиш учун киритилган масалалар эксперт кенгаш фикри ҳисобга олинган ҳолда ҳар томонлама ва моҳиятига кўра муҳокама қилиниши керак.


23. ОАК Раёсати ва эксперт кенгаши фикри фарқ қилган ҳолларда кўриб чиқилаётган масала бўйича материаллар такроран кўриб чиқиш учун эксперт кенгашга қайтарилади. ОАК Раёсати ва эксперт кенгаши фикри иккинчи марта фарқ қилган тақдирда масала ОАК Раёсати томонидан ташкил этиладиган камида беш кишидан иборат келишув комиссиясида кўриб чиқилади. Келишув комиссияси таркибига ОАК Раёсати, эксперт кенгаши аъзолари ва ушбу масалани кўриб чиқишнинг барча босқичларида илгари қатнашмаган мутахассис олимлар киради. Келишув комиссиясининг хулосаси ОАК Раёсати томонидан кўриб чиқилади ва узил-кесил қарор қабул қилинади.


24. ОАК Раёсати мажлиси бир ойда бир марта ўтказилади. Зарур ҳолларда ОАК Раёсатининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.


25. Юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказишга тааллуқли аттестация йиғмажилдлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек ОАК фаолиятининг коллегиал қарорни ва унинг бажарилиши юзасидан назоратни талаб этадиган жорий масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун ОАК раиси, бош илмий котиб, илмий йўналишлар бўйича бош инспекторлар, шунингдек ОАК бўлимлари бошлиқларидан иборат таркибда ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси ташкил этилади.


26. Тақдим этилган диссертацияларни, уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини илмий экспертизадан ўтказиш, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ишини ва аттестация ўтказишда талабларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш, шунингдек OAK Раёсатига тавсиялар тайёрлаш учун фан, техника, таълим ва маданият соҳаларидаги етакчи олимлар ва мутахассислардан фан йўналишлари бўйича эксперт кенгашлари ташкил этилади.

Эксперт кенгашлар олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, илмий ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, бошқа ташкилотлар, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади ҳамда кейинчалик таркибининг камида учдан бир қисми янгиланган ҳолда ОАК Раёсати томонидан уч йил муддатга тасдиқланади.


27. Олимлар ва мутахассисларнинг илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими ишида қатнашиши уларнинг ижтимоий-илмий фаолиятининг муҳим жиҳати сифатида қаралади ва ҳисобга олинади.

Эксперт кенгашлар аъзолари, оппонентлар ва тақризчилар, шунингдек жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.


28. ОАК олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича "ОАК Бюллетени" журналини нашр этади. "ОАК маълумотномаси" журналида изланувчиларнинг диссертация тадқиқотлари мавзулари, диссертация аннотацияси билан биргаликда докторлик диссертациялари ҳимоя қилиниши, талабгорларга илмий даражалар берилиши ҳамда илмий унвонлар берилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотлар ҳам берилади. "ОАК Бюллетени" журнали ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида нашр этилади.

29. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида ОАК фаолияти масалалари ОАК веб-сайтида ва "ОАК Бюллетени" журналида ёритилади.

Бундан ташқари, ОАК веб-сайтида илмий даражалар ва илмий унвонлар талабгорларининг аттестация йиғмажилдларининг ўтиши, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий экспертизадан ўтиши натижалари, кейинчалик уларнинг илмий экспертизага берилиши ва унинг тугалланиши, шунингдек ОАК Раёсатида якуний қарорлар қабул қилиш учун аттестация йиғмажилдларини кўриб чиқиш муддатлари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади. Ушбу қарор шунингдек ОАК веб-сайтида Раёсат мажлисидан кейин 7 кун мобайнида жойлаштирилади.

ОАК веб-сайти заруриятга қараб, лекин ҳафтада камида бир марта янгиланади.


30. Бўлажак докторлик диссертациялари ҳимоялари, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари, ОАК веб-сайти ва "ОАК маълумотномаси" журнали орқали, шунингдек авторефератнинг тўлиқ матнини илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашнинг веб-сайтида ва Интернет тармоғининг бошқа ахборот-ресурс порталларида жойлаштириш йўли билан хабар берилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 5-модда

































Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск