ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, докторантура, ординатура) /

Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган Давлат талаблари (ЎзР ВМ 28.12.2012 й. 365-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 декабрдаги

365-сон қарорига

1-ИЛОВА


Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимига мажбурий талабларни белгилайди.


2. Давлат талаблари барча олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари учун мажбурийдир.


3. Давлат талабларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор истиқболли йўналишларидан, янги ахборот ва педагогика технологияларини жорий этишдан, шунингдек олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги жаҳон ютуқлари ва тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда тузатишлар киритилиши ва қўшимчалар қўшилиши мумкин.


4. Ушбу Давлат талабларида қуйидаги таърифлар қўлланилади:


олий ўқув юртидан кейинги таълим - жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;


катта илмий ходимлар-изланувчилар институти - ишлаб чиқаришдан бўшаган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори даражаси изланувчилари учун олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;


мустақил изланувчилик - ишлаб чиқаришдан бўшамаган ҳолда докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганиш ва улар томонидан илмий изланишлар бўйича фан доктори илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;


катта илмий ходим-изланувчи - олий таълим муассасасига ёки илмий-тадқиқот муассасасига катта илмий ходим-изланувчи лавозимига белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;


мустақил изланувчи - олий таълим муассасасига ёки илмий-тадқиқот муассасасига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс.



II. ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ

ИНСТИТУТЛАРИДА ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ

ВА МУДДАТЛАРИ, УЛАРГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


5. Олий ўқув юртидан кейинги уч йилгача давом этадиган ўқиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

катта илмий ходимлар-изланувчилар институти;

мустақил изланувчилик.


6. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига катта илмий ходимлар-изланувчилар лавозимига қабул қилиш олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари ташкил этадиган махсус комиссиялар томонидан танлов асосида амалга оширилади.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишга талабгорларни танлаб олиш кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш қонун ҳужжатларига ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.



III. ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ

ИНСТИТУТЛАРИГА КИРУВЧИ ТАЛАБГОРЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

камида икки йиллик илмий ёки илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш;

олий таълим муассасаси магистратураси дипломига ёки унга тенг бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Ички ишлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати олий таълим муассасалари дипломига ёхуд фан номзоди илмий даражасига ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;

илмий изланишлар ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиш;

муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларида, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида фан доктори илмий даражаси олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган иккита тезисга эга бўлиш;

хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдалана олиш.


9. Мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган шахслар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

камида беш йиллик амалий иш стажига эга бўлиш;

бакалавр ёки магистр дипломига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ёки Миллий хавфсизлик хизмати олий ҳарбий таълим муассасалари дипломига ёхуд фан номзоди илмий даражасига ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;

илмий изланишлар ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиш;

муайян илмий ютуқларга, фан доктори даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил этиши мумкин бўлган (илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида учта илмий мақолага, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларида, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш, ва/ёки тегишли илмий йўналишлар бўйича ихтирога ёки селекция ютуғига битта ёки ундан кўп патентга муаллиф (ҳаммуаллиф) бўлиш ва/ёки тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий-технологик ишланмаларда қатнашганлик;

хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдалана олиш.


10. Олий ўқув юртларидан кейинги таълим институтига қабул қилинадиган бакалавр, магистр ва фан номзоди ихтисослиги йўналиши олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисослиги мансуб бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши керак. Ихтисосликлар мувофиқ бўлмаганда ёки олий ўқув юртидан кейинги таълимни фаннинг турдош соҳаларида олиш режалаштирилган ҳолларда талабгорлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда қўшимча имтиҳонлар топшириши керак.



IV. ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ

ИНСТИТУТЛАРИДА ЎҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилар ўқишнинг биринчи йилида танланган мутахассислик бўйича назарий ва методологик дастурни ўзлаштирадилар.

Мутахассисликлар бўйича назарий-методик дастурлар катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчиларнинг илмий маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда олий таълим муассасалари ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Назарий-методик дастур умумий концепцияни ва методология масалаларини, назарий асосларни ҳамда ушбу фан бўйича илмий тадқиқотлар усулларини ўз ичига олиши шарт.

Ўқишнинг кейинги йилларида катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчиларнинг махсус билимларини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан фан соҳаларига кўра Олий аттестация комиссияси томонидан белгиланадиган фанлар бўйича малака ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Малака ўқув дастурлари катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилар томонидан мустақил равишда ўзлаштирилади.

Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун назарий ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича юклама ҳажми ҳафтасига 36 соатни ташкил қилади, улардан 12 соатдан ортиқ бўлмаган юклама аудитория машғулотларига ажратилади. Мустақил изланувчилар учун ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига 12 соатни ташкил қилади, улардан - 4 соатдан ортиқ бўлмаган юклама аудитория машғулотлари учун ажратилади.


12. Катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг ва мустақил изланувчиларнинг сифатли тайёрланишини таъминлаш, шунингдек уларга илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида улар фаол илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи, шу жумладан, давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи фан докторлари жумласидан консультантларга биркитилади.


13. Катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилар докторлик диссертациясини ҳимоя қилгунгача:

Ўзбекистоннинг янги тарихи, чет тили, шунингдек фан соҳаларига кўра Олий аттестация комиссияси томонидан аниқланадиган фанлар бўйича имтиҳон топшириши;

диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида, семинарларида ва давра суҳбатларида апробация (муҳокама) қилинишини таъминлаши, шунингдек диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган, сони Олий аттестация комиссияси талабларига мувофиқ бўлган чоп этилган илмий мақолаларга эга бўлиши керак.

Катта илмий ходимлар-изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилгунгача, шунингдек ўқишнинг бутун даври давомида таълим муассасаларида камида 300 соат ҳажмида педагогик иш тажрибасига эга бўлиши керак.


14. Диссертацияни расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчи танлови бўйича ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёхуд Олий аттестация комиссияси билан келишган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.



V. ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ

КАДРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


15. Қуйидагилар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар (фан докторлари) тайёргарлигининг зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган асосий талаблар ҳисобланади:

фан ва техника ривожланишига, муҳим ижтимоий-иқтисодий, маданий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган илмий муаммони ҳал этишга ёхуд фаннинг тегишли тармоғида истиқболли йўналишни ривожлантиришда янги йирик ютуқ, жорий этилиши фан ва техника ривожланишига муҳим ҳисса қўшадиган илмий асосланган техник, иқтисодий ёки технологик ечимларга улушни таъминлайдиган ихтироларга ва селекция ютуқларига муаллиф (ҳаммуаллиф) бўлиш;

фаннинг тегишли соҳаси ривожланиши концепциясининг моҳияти ва мазмунини чуқур билиш, мутахассислик бўйича асосий билимларни пухта эгаллаш, мақсад ва вазифаларни, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини билиш ва тушуниш;

тадқиқотларнинг умумилмий ва аниқ тармоқ методологиясини эгаллаш, муаммони малакали аниқлаш ва асослаш, илмий маълумотлар ва материалларни таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва умумлаштириш, зарурият бўлганда экспериментал тадқиқотлар олиб бориш қобилиятига эга бўлиш;

тадқиқотлар натижаларига асосланиб муаммонинг моҳиятини билимдонлик билан баён қилиш, илмий хулосалар ва тавсияларни аниқ ва лўнда шакллантириш;

илмий натижаларни амалиётга жорий этиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида жаҳон фан ва техникаси ривожланишининг замонавий тенденциялари тўғрисидаги ахборотларни мақсадли излаш ва уларнинг натижаларини пухта ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

тегишли давлат, тармоқ илмий-техника дастурлари ва бошқа тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларнинг мониторингини олиб боришда ва уларни амалга оширишда фаол қатнашиш;

бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича педагогик фаолиятда фаол қатнашиш, илмий тадқиқотлар натижаларини ўқув жараёнига жорий этишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш.


16. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация юқори малакали илмий иш бўлиши, унда муаллиф томонидан ўтказилган тадқиқотлар ва яратилган ишланмалар асосида муҳим ижтимоий-иқтисодий ва долзарб илмий ёки амалий муаммолар ҳал этилиши ёки илм-фан тегишли тармоғининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун муайян ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган бўлиши ёки жорий этилиши илм-фаннинг, техниканинг, ижтимоий-сиёсий соҳанинг ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган ечимлар ишлаб чиқилган бўлиши керак.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 5-модда


























Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск