Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2012 й. 371-сон "Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2012 й.

N 371


РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ РЕЙТИНГИНИ БАҲОЛАШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика олий таълим муассасаларининг илмий ҳамда педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни, улар томонидан юқори, тегишли халқаро мезонлар ва стандартларга, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларига эришишни, ўқитишнинг ҳамда иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб катта бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш, шунингдек таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, таркибида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг 2013 йилдан бошлаб олий таълим муассасалари рейтингини иловага мувофиқ баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Республика олий таълим муассасалари рейтингини тузиш ва уни баҳолаш функцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига юклансин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий ўқув юртларининг илмий-педагогик фаолияти даражаси ва сифатини характерловчи маълумотларни тизимли равишда тўплаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, олинган кўрсаткичларни ишлаб чиқилган мезонларга мувофиқ баҳолаш асосида республика олий таълим муассасалари рейтингини ҳар йили тузиш;

экспертлар ва иш берувчилардан сўровлар натижалари асосида, етакчи халқаро рейтинг ташкилотларининг илғор тажрибасини, республиканинг олий таълим тизимини ривожлантириш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари рейтингини тузиш методикасини янада такомиллаштириш;

рейтинг баҳолари асосида республикада олий таълимни ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ҳар йилги таҳлилий ахборотни тайёрлаш ва уни олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

олий таълим муассасалари рейтинги натижаларини ҳар йили 1 мартгача чоп этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази:

бир ҳафта муддатда қўшма қарор билан Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар;

2013 йилги республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш якунлари бўйича кўрсатиб ўтилган Низомга, уни амалиётда синаш натижасида тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 йилдан бошлаб, Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига олий таълим муассасалари рейтингини тузиш ва уни чоп этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 декабрдаги

371-сон қарорига

ИЛОВА



Олий таълим муассасалари рейтинги

ТУЗИЛМАСИ*


Рейтингни тузувчи - Давлат тест маркази

Рейтингни тузишнинг даврийлиги - ҳар йили, натижаларини оммавий ахборот воситаларида чоп этган ҳолда

Т/р

Кўрсаткич


Кўрсаткичнинг

умумий

рейтингдаги

салмоғи



Якуний рейтинг

шу жумладан:


100%


I. Ўқитиш сифати даражасининг индекси


35%

1.1.

Хорижий олий таълим муассасалари даражасига (PhD) эга бўлган, жаҳондаги 300 та энг яхши олий ўқув юртлари жумласига кирадиган профессор-ўқитувчилар таркиби (ПЎТ) улуши (умумий сонига нисбатан % ҳисобида)


7%

1.2.

Ўқитиш сифати даражаси (олий ўқув юрти талабаларидан сўров натижалари бўйича)


7%

1.3.

Йил мобайнида олий ўқув юртлари ўқитувчилари томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига)


5%

1.4.

Хорижий ўқитувчилар ва хорижий талабалар улуши (тегишли равишда умумий сонига нисбатан % ҳисобида)


4%

1.5.

Хорижий олий ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари сони


4%

1.6.

Хорижий тилда ўқитиладиган таълим (мутахассисликлар) йўналишлари бўйича сони (умумий сонига нисбатан % ҳисобида)


3%

1.7.

ПЎТнинг хорижий тилларни ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси


3%

1.8.

Ўқув жараёнида лаборатория ва ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш


2%


II. Талабалар ва битирувчилар малакасининг индекси


20%

2.1.

Битирувчилар малакасини иш берувчилардан сўров натижалари бўйича баҳолаш


10%

2.2.

Халқаро ва республика олимпиадаларида ва нуфузли танловларда мукофотлар (дипломлар) ва совринли ўринлар билан тақдирланган талабалар сони


5%

2.3.

Ўқишни тугатгандан кейин 6 ой мобайнида мутахассислик бўйича ишга жойлашган битирувчилар улуши


5%


III. Олий ўқув юртининг илмий салоҳияти


35%

3.1.

Халқаро индекслар маълумотлари бўйича олий ўқув юртининг ПЎТ томонидан чоп этилган материаллардан иқтибослар даражаси


8%

3.2.

Йил мобайнида хорижий реферацияланадиган илмий журналларда чоп этилган мақолалар ва интеллектуал мулк объектларига олинган сертификатлар (патентлар) сони (1 нафар ПЎТ ҳисобига)


7%

3.3.

Олий ўқув юрти ходимлари томонидан ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари ва чоп этилган монографиялар сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига)


4%

3.4.

Илмий-тадқиқот фаолиятидан олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига), шу жумладан:


16%

хорижий илмий фондлар ва тадқиқот марказларининг грантлари ва буюртмалари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига);


7%

иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан, шунингдек давлат грантлари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига)


9%


IV. Бошқа кўрсаткичлар


10%

4.1.

Ахборот-ресурс марказининг ўқув адабиётлари, шу жумладан, электрон китоблар билан таъминланганлиги, электрон ресурслардан масофадан фойдаланишнинг мавжудлиги (1 нафар талаба ва 1 нафар ПЎТ ҳисобига фондлар сони)


4%

4.2.

Ўқув жараёнида ва илмий-тадқиқот ишида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш даражаси (компьютер техникаси, мультимедиа ускунаси, Интернетдан фойдаланиш)


3%

4.3.

Интернетда олий ўқув юрти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш (олий ўқув юрти веб-сайтининг сифати, олий ўқув юрти тўғрисида зарур ахборотнинг чоп этилган мақолалар ва материалларнинг, фойдаланувчиларнинг электрон сўровлари учун боғланиш маълумотларининг мавжудлиги, сайтнинг янгилаб борилиши)


2%

4.4.

Олий ўқув юртининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази муассасаларида ўқув машғулотларини ўтказаётган ПЎТ сони


1%

*) Изоҳ: олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолаш мезонлари олий таълимни ривожлантириш устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 10-модда




























































Время: 0.1591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск