язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари/ Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида Низом (ЎзР ОМ 07.12.2001 й. 323-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2001 йил 7 декабрдаги

323-II-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида

НИЗОМ

(Эски таҳрири)


I. СУДЬЯЛАРНИНГ МАЛАКА ҲАЙЪАТЛАРИНИ

САЙЛАШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


1. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ судьяларнинг малака ҳайъатлари судья кадрлар билан ишлашда демократик асосларни, муносиб номзодлар кўрсатиш ҳамда судьялар мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида тузилади.


2. Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати (бундан буён матнда Судьялар олий малака ҳайъати деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.

Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар ҳамда тегишли юқори судларнинг судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.

Судьялар олий малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан сайланади.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари орасидан сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари лавозимларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари раислари ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ва судьяларнинг конференцияси, агар уларда Пленум ёки конференцияни ташкил этувчи судьяларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, судьяларнинг малака ҳайъатларини сайлашга ваколатлидир.


4. Судьялар малака ҳайъатлари аъзоларининг сони уларнинг иш ҳажмига қараб белгиланади, аммо судьялар малака ҳайъати раиси ва унинг ўринбосарлари билан биргаликда тўққиз кишидан ошиб кетмаслиги керак.


5. Судьяларнинг малака ҳайъатлари аъзолигига номзодлар Пленум аъзолари ёки судьялар конференцияси иштирокчилари томонидан кўрсатилади.


6. Судья, агар овоз бериш натижаларига кўра овоз беришда иштирок этган судьяларнинг ярмидан кўпи овозини олган бўлса, судьяларнинг малака ҳайъатига сайланган ҳисобланади.


7. Судьяларнинг малака ҳайъатлари ўз фаолияти тўғрисида ўзларини сайлаб қўйган органларга бир йилда камида бир марта ахборот берадилар.


8. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раиси судьяларнинг малака ҳайъати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда судьяларнинг малака ҳайъати зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ҳайъат раиси йўқлигида унинг вазифасини судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раиси ўринбосари амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьялар малака ҳайъатлари раисларининг судья кадрлар билан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятида судья кадрларнинг захирасини шакллантириш ва уларни танлашда ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳамда бошқа йўсиндаги қоидабузарлик фактлари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақли.

9. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини ташкилий-техника жиҳатидан таъминлашни, аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширишни тегишли суд раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади.

10. Судьялар малака ҳайъати котиби:

судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимларига қўйиш учун тавсия этилаётган шахсларнинг ҳужжатларини қабул қилади, тайёрлайди ҳамда судьяларнинг малака ҳайъати кўриб чиқиши учун киритади;

судья кадрларнинг статистикага оид ва шахсий ҳисобини юритади;

судьяларнинг малака ҳайъатини зарур ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;

судьяларнинг малака ҳайъати мажлислари баённомасини юритади;

судьялар малака ҳайъатининг бошқа топшириқларини бажаради.


11. Судьялар олий малака ҳайъати, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати:

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига такдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига, хўжалик суди судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга тайёрлигини баҳолайди;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик судлари судьяларининг вақти-вақти билан малака аттестациясини ўтказиб туради;

4) судьяларга малака даражалари беради;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларини, шунингдек хўжалик судлари судьяларини маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш масаласини кўради;

6) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик суди судьяларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради;

7) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик суди судьяларининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

8) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулоса беради;

9) ушбу Низомнинг 11-моддаси 2-бандида санаб ўтилган лавозимларга судьялар захирасини шакллантиради.

Судьялар олий малака ҳайъати фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, шунингдек ҳарбий судлар судьяларинииг малака ҳайъатлари қарорлари устидан берилган такдимнома ва шикоятларни ҳам кўради.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни белгиланган тартибда ўқитишни ҳам ташкил этади.

12. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари:

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига такдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;

2) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга тайёрлигини баҳолайди;

3) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг вақти-вақти билан малака аттестациясини ўтказиб туради;

4) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларини маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш масаласини кўради;

5) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради;

6) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

7) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулоса беради;

8) судьялар захирасини шакллантиради;

8-1) судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этади;

9) халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш ҳамда уларни ўқитиш ишларини ташкил қилади.


13. Судьялар малака ҳайъатларининг мажлислари заруриятга караб ўтказилади.

Судьяларнинг малака ҳайъати ўз зиммасига юклатилган ваколатларни ҳайъат аъзоларининг ярмидан кам бўлмаган таркибида амалга оширади.

Судьялар малака ҳайъатининг мажлисини тайёрлаш судьялар малака ҳайъатининг раиси ёки унинг топширирига биноан раис ўринбосари ёхуд судьялар малака ҳайъатининг аъзоларидан бири томонидан таъминланади.

Судьялар малака ҳайьатининг мажлиси тегишли ариза (материаллар), такдимнома ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака ҳайъатига келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим.

Судьялар малака ҳайъатининг раиси мажлис ўтказиладиган вақт ва жойни белгилайди, кўрилаётган масалага алоқадор бўлган шахслар бу ҳакда олдиндан хабардор қилинади.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни судлар, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмалари раҳбарларидан, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.


14. Судьялар малака ҳайъатининг мажлисига раислик қилувчи мажлисни белгиланган вақтда очади, қандай масала кўрилишини ҳамда судьялар малака ҳайъатининг таркибини эълон қилади.

Судьялар малака ҳайъатининг мажлисда иштирок этаётган аъзоси ўзини ўзи рад этиши мумкин, судьялар малака ҳайъатининг мажлисида масаласи кўрилиши керак бўлган судья ёки судьяликка номзод эса судьялар малака ҳайъатининг аъзоларини рад этишга ҳакли.

Ўзини ўзи рад этиш ёки судьялар малака ҳайъатининг аъзосини рад этиш масаласи ёпиқ маслаҳатлашувда ҳал қилинади.

Масалани кўриш раислик қилувчининг ёки судьялар малака ҳайъатининг такдим этилган ҳужжатлар ва материалларни олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Судьяларнинг малака ҳайъати ваколатларига тааллуқли ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг моҳиятига қараб, ҳайъат мажлисига таклиф қилинган шахсларнинг фикри эшитилади, зарур ҳужжат ва материаллар таҳлил қилинади, сўнгра судьяларнинг малака ҳайъати ўз хулосасини беради ёки тегишли қарор қабул қилади. Судьялар малака ҳайъатининг мажлисида баённома юритилади ва у раислик қилувчи ҳамда судьялар малака ҳайъатининг котиби томонидан имзоланади.


15. Қарор ёки хулоса шу мажлисда иштирок этган судьялар малака ҳайъати аъзоларининг кўпчилик овози билан ёпиқ маслаҳатлашувда қабул қилиниб, чиқарилган хулоса баён этилган ҳолда улар томонидан имзоланади ва ўқиб эшиттирилади.

Судьялар малака ҳайъатининг иш бўйича қабул қилинган қарорига рози бўлмаган аъзоси судьялар малака ҳайъатининг қарорига имзо қўяди ва ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда билдиради, бу фикр мажлис баённомасига қўшиб қўйилади.


16. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяларнинг маъмурий ва интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ҳамда уларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақидаги масалалар кўрилганда қарор чиқаради, бошқа масалалар кўрилганда эса хулоса беради.


17. Судьялар малака ҳайъатининг қарори ёки хулосасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: судьялар малака ҳайъатининг номи, унинг таркиби, иш кўрилган жой ва вақт; иши кўрилаётган судьянинг мансаби ва фамилияси, исми, отасининг исми; такдимнома киритган ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзгатган шахснинг мансаби ва фамилияси; иш ҳолатлари; судьянинг тушунтиришлари ва унинг шахсини тавсифловчи маълумотлар; қабул қилинган қарор ёки хулосанинг далилий асослари; белгиланган интизомий жазо чораси ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш асослари; қарор (хулоса) устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.


18. Судьялар олий малака ҳайъатининг, шунингдек Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг қарор ва хулосалари устидан шикоят қилинмайди.

Судьяларнинг бошқа малака ҳайъатлари қарорлари ва хулосалари устидан қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу судья, шунингдек такдимнома киритган ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс Судьялар олий малака ҳайъатига шикоят қилиши мумкин.

Масалани қайта кўриш тўғрисидаги шикоят ёки такдимнома қарор қабул қилинган ёки хулоса чиқарилган кундан бошлаб ўн кун ичида қарор ёки хулоса чиқарган судьялар малака ҳайъати орқали берилади.

Шикоят ёки такдимнома тушиши биланоқ материал зудлик билан Судьялар олий малака ҳайъатига юборилиши лозим.


19. Судьялар олий малака ҳайъати шикоят ёки такдимнома билан келган материални бир ой муддат ичида кўриб чиқади. Судьялар олий малака ҳайъати:

қарор ёки хулосани ўзгаришсиз, шикоят ёки такдимномани эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;

қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални янгидан кўриш учун юборишга;

қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални ўз иш юритишига олишга;

қарорни бекор қилиш ва интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатишга;

қарорни ўзгартириш ва судьяга бошқа интизомий жазо чораси қўллашга ҳаклидир.

Судьялар олий малака ҳайъатининг ва Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг қарори ёки хулосаси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисига, умумий юрисдикция қуйи судларининг судьяларига тааллукли масалалар бўйича эса судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, ҳарбий судлар судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу судьяга уч кунлик муддат ичида юборилади. Мазкур малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари улар устидан шикоят бериш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.



II. МАЛАКА ИМТИҲОНИ ЎТКАЗИШ


20. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси такдим этган материаллар асосида ёки ваколати муддати ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг аризасига биноан Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси тақдим этган материаллар асосида Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - мазкур судларнинг раислари такдим этган материаллар асосида ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан ёхуд қуйи судларнинг судьялари аризаларига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан;

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан;

округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан ҳарбий судлар судьяларининг Малака ҳайъати томонидан;

хўжалик судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг такдимномаси асосида ёки судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан ёхуд ваколати муддати тугаётган хўжалик судлари судьяларининг аризаларига биноан Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан ўтказилади.

Судьялар малака ҳайъатининг номзодни юқори судьялик лавозимига тавсия этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси тегишли суд раиси такдим этган материаллар асосида ёхуд судьяларнинг аризаларига биноан берилади.


21. Судьяликка номзоднинг малака имтиҳони у билан суҳбат ўтказиш, оғзаки савол-жавоблар, рўйхати судьяларнинг тегишли малака ҳайъати мажлисида тасдиқланадиган амалий масалаларни ҳал этишдан иборат бўлади.


22. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяликка номзоднинг малака имтиҳонидан ўтган ёки ўтмаганлиги тўғрисида хулоса беради. Малака имтиҳонини топшира олмаган судьяликка номзод камида бир йилдан кейин қайтадан имтиҳонга қўйилиши мумкин.


23. Судьяларнинг малака ҳайъати раиси номзоднинг ёки судьянинг тайёрлиги ҳақидаги масалага оид хулосани Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.


24. Ваколат муддати тугаётган судьяларга нисбатан уларнинг номзодини янги муддатга кўрсатиш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур шахсларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги хусусидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори уларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.


III. СУДЬЯЛАРНИ МАЛАКА АТТЕСТАЦИЯСИДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МАЛАКА ДАРАЖАЛАРИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


25. Судьяларнинг малака аттестацияси "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда судьялар сифат таркибини яхшилаш, уларнинг касб малакаси ошишига баҳо бериш ва рарбатлантириш, одил судловни амалга ошириш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.


26. Малака аттестацияси:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг такдимномасига биноан Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг судьяларига нисбатан - Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларининг тақдимномасига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар-нинг судьяларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг такдимномасига биноан ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъати томонидан;

хўжалик судлари судьяларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан ўтказилади.


27. Биринчи марта судьялик лавозимига сайланган (тайинланган) шахсларнинг малака аттестацияси улар иш фаолиятининг дастлабки уч ойи ичида ўтказилиши керак.

Судьяларнинг навбатдаги малака аттестацияси уларга берилган малака даражасида бўлиш муддати тамом бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Судьяга муддатидан олдин юқорироқ малака даражаси бериш учун унга аввал берилган малака даражасида бўлиш муддатининг ярми ўтганидан кейингина навбатдаги малака аттестацияси ўтказилиши мумкин.


28. Малака аттестациясидан ўтказилиши лозим бўлган судьяга аттестация ўтказишдан камида бир ой олдин унинг касб фаолиятига, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатларига баҳо берилган тавсифнома ҳамда иши ҳақидаги маълумотнома тайёрланади.

Тегишли суднинг раҳбари судьяни у ҳакда тайёрланган тавсифнома ва маълумотнома билан малака аттестацияси ўтказиш тўғрисидаги материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига юборишдан олдин таништириши лозим.

Малака аттестацияси ўтказиладиган вақт ҳақида судьяга камида икки ҳафта олдин хабар қилиниши керак.


29. Малака аттестацияси такдимнома тушган кундан бошлаб бир ой ичида, қоида тариқасида, аттестациядан ўтувчи судьянинг иштирокида ўтказилади.


30. Судьяни малака аттестациясидан ўтказиш раислик қилувчининг ёки судьялар малака ҳайъатининг такдим қилинган ҳужжат ва материалларни олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Шундан сўнг аттестациядан ўтувчининг, зарур ҳолларда эса, судьяни аттестациядан ўтказиш тўғрисида такдимнома юборган мансабдор шахснинг фикри эшитилади.


31. Судьяларнинг малака ҳайъати судьянинг касбий билим даражаси, ишчанлик жиҳатлари, иш стажи ва тажрибаси, эгаллаб турган лавозимига қараб қуйидаги хулосалардан бирини беради:

судьяга такдимномада кўрсатилган малака даражаси бериш мумкинлиги тўярисида;

судьяга юқорироқ малака даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

судьяни илгари берилган малака даражасида қолдириш тўғрисида.

Судьялар малака ҳайъатининг судьяларга малака даражаси бериш масалаларига доир хулосалари малака аттестацияси материаллари билан биргаликда Судьялар олий малака ҳайъатига юборилади.


32. Судьялар олий малака ҳайъати судьяга малака даражаси бериш тўғрисидаги масалани судьяларнинг малака ҳайъати чиқарган хулоса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳал этади.


33. Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик судларининг судьяларига малака даражаларини умумий юрисдикция судларининг судьяларига бериладиган тартибда беради.


34. Судьяга малака даражаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Судьялар тегишли малака ҳайъатининг малака даражаси бериш тўғрисидаги қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди матбуот органларида эълон қилинади, шунингдек судьянинг шахсий ишига қўшиб қўйилади.


35. Судьяларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда одил судловни амалга оширишда уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида судьяларнинг тегишли малака ҳайъати вақти-вақти билан, уч йилда бир марта судьяларнинг малака аттестациясини ўтказиб туради. Судьяларнинг даврий малака аттестациясини ўтказиш тўғрисидаги қарор судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан қабул қилинади.

Агар судьяларнинг даврий малака аттестациясини ўтказиш чоғида "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқлангудек бўлса, судьяларнинг малака ҳайъати барча материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.



IV. СУДЬЯЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИШ ТАРТИБИ


36. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 73-моддасига мувофиқ судья:

одил судловни амалга ошириш чоридэ қонунийликни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек хизмат борасидаги ёки обрўсига путур етказадиган бошқа хатти-ҳаракати учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига асосан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ҳарбий суднинг судьяси ҳарбий интизомни бузганлиги учун ҳам интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чикаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.


37. Судьялар олий малака ҳайъати:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси ва раис ўринбосарларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.

Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўрадилар.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.


38. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш кўзгатиш ҳуқуқига қуйидагилар эга: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси - умумий юрисдикция судлари судьяларига нисбатан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жийояг ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари - шу судлар судьялари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьяларига нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси - шу суд судьяларига ҳамда округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьяларига нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси - хўжалик судлари судьяларига нисбатан.


39. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида тегишли судларнинг раҳбарлари қарор чиқарадилар, унда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатишга сабаб бўлган асослар кўрсатилиши шарт.

Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс судьяни жавобгарликка тортиш асосларига тааллуқли маълумотларни олдиндан текширади ва ундан ёзма тушунтириш талаб қилади.

Устидан иш қўзғатилган судья интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материаллари билан бу материалларни судьялар малака ҳайъатига юборишдан олдин таништирилиши шарт. Бунда судья қўшимча тушунтиришлар такдим этишга ёки қўшимча текширув ўтказишни талаб қилишга ҳақли.

Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзгатиш ҳақидаги қарор зарур материаллар билан бирга судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига кўриб чиқиш учун юборилади.


40. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор уни қўзгатган шахс томонидан ишни судьялар малака ҳайъатида кўриб чиқиш бошлангунга қадар чақириб олиниши мумкин.

Ўзига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор чақириб олинаётган судья ишни мазмунан кўриб чиқишни судьяларнинг малака ҳайъатидан талаб қилишга ҳакли.


41. Судья, ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги аниқланган кундан бошлаб хизмат текширувларига кетган вақт, судьянинг узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган вақти ҳамда судьяларнинг малака ҳайъатида интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга кетган вақтни ҳисобламаганда, кечи билан бир ой ичида, аммо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан эса, кечи билан олти ой ичида интизомий жазога тортилиши мумкин.


42. Зарур ҳолларда, ишни кўриб чиқиш бошлангунга қадар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асослари қўшимча равишда текширилади, бундай текширишни ўтказишни судьялар малака ҳайъатининг раиси судьялар малака ҳайъати аъзоларидан бирига топширади. Бунда қўшимча ҳужжат ва материаллар, шунингдек кўриб чиқиш чоғида судья қонун бузилишига йўл қўйган суд ишлари ҳам талаб қилиб олинишига йўл қўйилади.


43. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қуйидаги қарорлардан бирини чиқариши мумкин:

интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида;

интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш тўғрисида;

интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материалларини судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган органларга юбориш хақида,

Агар судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи олдига қўйилган орган ёки мансабдор шахс бунга асос йўқ деб топса, интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака ҳайъатига қайтарилади ва иш юритиш қайтадан бошланади. Дастлабки қарор чиққан кундан ишни қайтаргунга қадар ўтган вақт интизомий жавобгарликка тортиш муддатларига кирмайди.


44. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:

ҳайфсан;

жарима.

Жазо қўлланаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва унинг оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, унинг айбдорлик даражаси ҳисобга олинади.


45. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати:

судья интизомий жавобгарликка асоссиз тортилган бўлса;

ушбу Низомнинг 41-моддасида назарда тутилган интизомий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтказиб юборилган бўлса;

интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни мажлисда муҳокама этиш билангина чегараланиб, интизомий жазони қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатади.



V. СУДЬЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ТЎХТАТИШ


46. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасига мувофиқ судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда судьяларнинг малака ҳайъати қарори билан тўхтатилади, агар:

судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса;

судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган ёки суд қарори билан унинг муомала лаёқати чекланган бўлса;

судья суд қарори билан бедарак йўқолган деб топилган бўлса.

Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьянинг ваколатларини тўхтатишга сабаб бўлган асослар бекор бўлгунга қадар унинг ваколатларини тўхтатиб туради, ушбу асослар бекор бўлганидан кейин эса судьянинг ваколатлари тўхтатилишини олиб ташлайди.



VI. СУДЬЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН

ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


47. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддасида назарда тутилган асосларга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан;

вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатлари - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади.

Судьянинг ваколатлари: у судьянинг қасамёдини бузган такдирда; судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда; соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган такдирда тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори асосида муддатидан илгари тугатилишига йўл қўйилади.


48. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимномани судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига киритиш ҳуқуқига эга.

49. Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги такдимнома ва материаллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан - Судьялар олий малака ҳайъатига;

бошқа судларнинг судьяларига нисбатан - судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборилади.


50. Судьяларнинг малака ҳайъати судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга розилик бериш ёки бермаслик тўғрисида хулоса чиқаради.

Судьялар малака ҳайъатининг хулосаси кечи билан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.



VII. СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА

НОМЗОДЛАР ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАШ

51. Судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодлар захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар - судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари орасидан судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган лавозимлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялигига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш Судьялар олий малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.


52. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзоди кўрсатилаётган шахслар бундан мустасно) номзодлар захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қилади. Мазкур судларнинг судьялигига номзодлар захирасига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялигига, хўжалик судларининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар захирасини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.

Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан тавсифнома илова қилинади.


53. Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисида ушбу Низомнинг 52-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган аризани қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига шикоят қилиниши мумкин.


54. Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширишни судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади.


55. Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, маънавий-ахлоқий ва шахсий фазилатлари ўрганилишини ташкил этади ҳамда материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай малака имтиҳонлари ўтказади, мазкур имтиҳонларнинг натижаларига кўра судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки захирага киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари мажлисларида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар судьялик лавозимига номзодларнинг ҳар бири хусусида ўз фикрини билдиришга, судьялар малака ҳайъатининг қарорига рози бўлмаган тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборишга ҳақлидир.

Судьяликка номзодлар захирасига киритилган шахсларга тааллуқли маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.


56. Судьяликка номзодлар захирасига киритилиши рад этилган шахс бир йил муддат ўтганидан сўнг тегишли ариза билан такрор мурожаат қилиши мумкин.


57. Судьяларнинг малака ҳайъатлари судьяликка номзодлар захирасида турган ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўиича туман (шаҳар) судларининг судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларда ўқитишни ташкил этади. Махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилган кунидан эътиборан уч йил мобайнида амал қилади.


58. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда, судьяликка номзодлар захирасида турган шахслар бу ҳақда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан хабардор қилинади. Бунда ушбу Низомнинг 57-моддасида назарда тутилган судьялик лаврзимига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирдагина хабардор қилинадилар.

Бўшаб қолган судьялик лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар малака имтиҳони топширадилар, мазкур имтиҳон натижаларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари уларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.


59. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьяликка номзодлар захирасида турган шахсларнинг судьялик лавозимига лаёқатлилиги даражасини судларнинг ихтисослашувини инобатга олган ҳолда, имтиҳон қабул қилиш йўли билан баҳолайди. Бунда уларнинг меҳнат фаолияти, шахси ва дунёқараши эътиборга олинади.

Судьяларнинг малака ҳайъати бўш бўлган судьялик лавозимига тавсия этилган камида икки нафар номзодга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.


59-1. Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига сайлаш ёки тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади. Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун киритилади.



VIII. ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ

ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


60. Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони жиноят ишлари бўйича судлар судьяларининг тегишли малака ҳайъатлари томонидан белгиланади.


61. Халқ маслаҳатчилари сайлови судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан туман (шаҳар) ҳокимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан, ҳарбий қисмларда эса ҳарбий қисмлар қўмондонлиги билан биргаликда ташкил этилади.


62. Судьяларнинг малака ҳайьати:

халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш жараёни устидан назорат олиб боради;

халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади;

халқ маслаҳатчилари сайлови натижаларини якунлайди;

сайланган халқ маслаҳатчилари рўйхатини тузади ва тасдиқлайди;

сайланган халқ маслаҳатчиларига тегишли гувоҳнома беради;

халқ маслаҳатчилари ўқитилишини ташкил этади;

халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


63. Халқ маслаҳатчилари сайлови фуқароларнинг иш ёки яшаш жойидаги ёхуд ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизмат жойидаги йирилишларда ўтказилади.


64. Йиғилишлар камида юз сайловчи бўлган меҳнат жамоаларида, ҳарбий қисмларда ва аҳоли пунктларида ўтказилади. Агар сайловчилар сони юз кишидан кам бўлса, халқ маслаҳатчилари сайлови бошқа меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмлар ҳамда бошқа аҳоли пунктларида яшовчи сайловчилар билан биргаликда ўтказилади.

Йиғилишлар йирик муассасалар, ташкилотлар, корхоналар ва ҳарбий қисмларда уларнинг сайловчилар сони камида юз кишини ташкил этувчи таркибий бўлинмаларда ўтказилиши мумкин.

Халқ маслаҳатчилари сайловига баришланган йиғилишлар бўладиган вақт ва жой ҳақида фуқаролар шундай йирилиш ўтказилишидан камида уч кун аввал хабардор этилади.


65. Халқ маслаҳатчилигига номзодлар меҳнат жамоалари, фуқароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар томонидан, шунингдек ҳарбий қисмлардаги ҳарбий ҳизматчиларнинг йиғилишлари томонидан кўрсатилади.


66. Халқ маслахатчилари сайлови ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида, очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Муайян меҳнат жамоаси, харбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари ёки фуқароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар йиғилишлари қатнашчиларининг ярмидан кўп овозини олган шахслар халқ маслаҳатчилари этиб сайланган деб ҳисобланади.


67. Йиғилишда раис, котиб ҳамда беш-етти нафар аъзодан иборат раёсат сайланади.

Йиғилишда баённома юритилиб, унга овоз бериш натижалари киритилади. Баённома раёсат таркибига кирганларнинг ҳаммаси томонидан имзоланади. Йиғилиш баённомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

йиғилиш ўтказилган муассаса, ташкилот, корхона, ҳарбий қисм ёки аҳоли пунктининг номи;

йиғилиш ўтказилган жой ва вақт;

сайловчилар сони;

халқ маслаҳатчилигига кўрсатилган ҳар бир номзоднинг исми, отасининг исми, фамилияси;

халк маслаҳатчилигига кўрсатилган ҳар бир номзодни ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони;

сайланган ҳар бир халқ маслаҳатчисининг исми, отасининг исми, фамилияси, турилган йили, машрулот тури, яшаш манзили.

йиғилиш баённомаси имзоланганидан кейин судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига берилади.


68. Судьяларнинг малака ҳайъати йиғилиш баённомаларига асосланиб сайлов натижаларини аниқлайди ҳамда ҳар бир суд учун алоҳида-алоҳида халқ маслаҳатчилари рўйхатини тузади.


69. Халқ маслаҳатчилари рўйхати судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан тасдиқланганидан кейин тегишли судга юборилади.


70. Судьяларнинг малака ҳайъатлари халқ маслаҳатчилари сайлови натижалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига такдим этади, шунингдек халқ маслахатчиларини ўқитиш ишлари қандай бораётганлиги ҳақида вақти-вақти билан мазкур Комиссияга ахборот бериб туради.